Cречко Катанец Осиё кубоги саралаш ўйинлари учун миллий жамоа таркибини эълон қилди

Cречко Катанец Осиё кубоги саралаш ўйинлари учун миллий жамоа таркибини эълон қилди

Бугун, 30 май кунидан Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги машғулотларини бошлайди, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

Йиғиннинг дастлабки қисми Тошкентда бўлиб ўтади, кейин эса жамоамиз Осиё Кубогининг саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Наманганга йўл олади. 
Миллий жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец мазкур йиғинларга жалб этилган футболчиларининг кенгайтирилган рўйхатини эълон қилди. 

a2ELtOXM54YVWPGFhjyTeoBibJpQQF.jpg

Маълумот учун, Ўзбекистон U-23 жамоаси сафида Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган 5 нафар футболчи ҳам миллий жамоа кенгайтирилган таркибига киритилди. Словениялик мутахассиснинг сўровига кўра, уларнинг айримлари кейинчалик миллий жамоа йиғинига ҳам жалб этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон G гуруҳида Шри-Ланка (8 июнь), Мальдив (11 июнь) ва Таиланд миллий жамоасига (14 июнь) қарши ўйинлар ўтказади.