Роке қишда «Барса»га келади

Роке қишда «Барса»га келади

«Атлетико Паранаэнсе» ҳужумчиси Витор Роке қишда «Барселона» сафига қўшилади.

Каталония гранди шу йилнинг ёзида бразилиялик футболчини харид қилишни якунлаганди, бироқ трансфер «кўк анорранглилар»нинг молиявий қийинчиликлари туфайли 2024/25 йилги мавсум бошланишига қолдирилиши мумкин. Sport хабарига кўра, «Барселона» ҳозир Рокени рўйхатдан ўтказиш январь ойида якунланишига ишонмоқда. Бундан ташқари, клуб қишки трансфер ойнасида янги ҳимоячини сотиб олишни ҳам истисно этмаяпти. 18 ёшли Витор Рокенинг келишув қиймати бонусларни ҳисобга олмаганда 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумда форвард «Атлетико Паранаэнсе» сафида 42та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.