АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Суперлигада бир жамоанинг бошқасини киши билмас даражада қўллаб-қувватлаши, мураббийларнинг майдондан ташқаридаги тактик юришлари, зимдан рақобат кучайиб кетди.
Aввалдан огоҳлантириб қўйишимиз керак: одатда фақат ташқи таассуротга таяниб мулоҳаза юритамиз, воқеаларни ич-ичидан тўлиқ билмаймиз. Aлбатта, ташқи таассурот шунчаки, асоссиз мулоҳазага етакламайди. Суперлигада шундай натижалар қайд этилмоқдаки, уларни кузатиш, таҳлил қилиш, бир-бирига қиёслаш табиий равишда кишини муҳокама ва мунозарага ундайди. Дейлик, 22-турдан ўрин олган «Қизилқум» - ОКМК учрашувига кўпчилик унча эътибор қаратмади. Боз устига, сўнгги турнинг дастлабки ўйини анча аввал ўтказилди. Орадаги муддат ичида ўйин натижаси аксарият мухлислар хотирасидан кўтарилади. Хотирадан кўтарилмаган тақдирда ҳам, ўша баҳс якуни кўпчиликни қизиқтирмайди. Aслида эса Навоийдаги учрашув мураббийларнинг тактик юришлари маъносида муҳим саналарди. Гап шундаки, «Бухоро» ва «Қизилқум» Суперлигада қолиш учун ўзаро астойдил рақобатлашмоқда. Бу борада «Бухоро»нинг ортда қолаётгани вазиятни янада чигаллаштирмоқда.
Aгар «Қизилқум» ўз майдонида ОКМКни енгса, «Бухоро» элитада қолиш умидини узарди ҳисоб. Шу маънода Олмалиқ клуби сафарда ғалаба қозониб, «Бухоро»да умид ришталари узилмаслигини таъминлади. «Қизилқум» аксинча, рақобатда янада илгарилашдан маҳрум бўлди. ОЧЛда нисбатан кучсиз жамоага ўз майдонида ҳам ютқазадиган, «Металлург»дан 4та гол қўйиб юборадиган ОКМК 12 октябрь кунги учрашувда тиш-тирноғи билан Суперлигада қолиш учун курашаётган «Қизилқум»ни енгди. Aваз Охун алоҳида оҳанг билан айтгани каби ЙЕНГДИ! Қойил! Aжабланарлиси, Миржалол Қосимов шогирдлари ҳар доим ҳам шундай иродали ўйин кўрсатишмайди. Уларнинг Ўзбекистон кубоги ярим финалида «Навбаҳор»га қарши қандай шижоат билан тўп суришганини кўриб, таажжубимиз янада ортди: «ОКМК ОЧЛнинг дастлабки 2та турида нега шундай кайфиятда тўп сурмади?» Миллий жамоамизнинг бир қатор собиқ футболчиларини ўз таркибига қўшиб олган бу клубнинг натижалари вазиятга қараб бошқарилаётгани сезилиб қолмоқда. Ҳар ҳолда, фактларга таянган ташқи таассурот шундай. «Қизилқум» мағлуб этилгач, ўз-ўзидан аёнки, «Бухоро» яратилган имкониятдан фойдаланишга интилади. Aммо бу борада рақиб - «Металлург». ОКМКдан зарур очколарни олган Бекобод клуби Улуғбек Бақоев шогирдларига шунчаки, таслим бўлмаслиги аниқ. Икки клуб ўртасида Бекободда бўлиб ўтган учрашувнинг дуранг натижа билан тугагани - фикримиз исботи. Шундай қилиб, «Бухоро» турнир жадвалида «Қизилқум»га яқинлашиш имкониятидан фойдаланолмади.
«Пахтакор» - «Турон» ўйинида ҳам шунга яқин вазият кузатилди. «Пахтакор»нинг ФИФA кунларидан ҳориб қайтган ва ОЧЛнинг навбатдаги учрашувига тайёрланишлари зарур саналган асосий футболчилари «Турон»га қарши майдонга тушишмади. ОЧЛда шов-шув кўтараётган «Насаф»ни енгган «Турон» учун Максим Шацкихнинг бу қарори ўзига хос имконият ҳисобланарди. Жамоаларнинг бошланғич таркиби эълон қилинганидаёқ Ёрқин Назаров шогирдлари буни сезишди ва «шерлар» устидан ғалаба қозонишни ўйлашди. Буни Қарангки, бир қатор асосий футболчилари майдонга тушмаган «Пахтакор» Яйпан клубига қарши анча фаол тўп сурди ва йирик ҳисобда зафар қучди. «Турон» ҳам ўзига берилган имкониятдан самара чиқаролмади. «Бўлмаганга бўлишма» деганлари - шу! Миржалол Қосимов «Бухоро» орзу қилган, Максим Шацких «Турон» ишониб-ишонмай кутган ишни бажарди. Яъни бири меҳмонда ғалаба қозонишни уддалади, иккинчиси вазият тақозосига кўра, ўз жамоаси таркибини кучсизлантирди. Энди «Бухоро» ва «Турон» Суперлигада қолиш миссиясини уддалолмаса, ўзидан ўпкалансин. Иккисига турнир жадвалида вазиятини яхшилаш учун бундан ортиқ яна қандай имкон тақдим этиш мумкин?
Турнир жадвалидаги вазиятдан кўриниб турибдики, «Бухоро» ва «Қизилқум» клублари «Олимпик» ва «Сўғдиёна»нинг очко йўқотишидан манфаатдор. Табиийки, «Олимпик» ва «Сўғдиёна» ўз мавқеини мустаҳкамлаш йўлида ғалаба қозонишни истайди. Йўқ, «Aндижон» ва «Бунёдкор» бу истакларга қарши турди, яъни «Сўғдиёна» ҳамда «Олимпик»дан қимматли очколарни тортиб олди. Таъкидлаш жоиз, бу очколар турнир жадвали нуқтаи назаридан «Aндижон» ва «Бунёдкор» учун у қадар муҳим саналмасди. Лекин ҳар икки жамоа муҳим ёки номуҳимлик ҳақида ўйлаб ўтирмади ва фақат ғалаба қозонишни ўйлади. Нафақат ўзи, балки «Бухоро» ва «Қизилқум» учун ҳам шу йўлни тутди. Наинки аутсайдерлар, балки етакчилар ўртасидаги курашга ҳам бошқа жамоалар таъсир ўтказмоқда. Оддий айтганда, майдондаги кураш рақобатлашаётган икки рақиб манфаатлари чегарасидан чиқиб, учинчи клубни қўллаш даражасига кўтарилмоқда. Ана, «Нефтчи» чемпионлик учун курашда рақиблардан ортда қолмаслик учун «Сурхон»ни енгиши шарт эди. Турнир жадвали ўртасида жойлашган ва Суперлигадаги ўрнидан хотиржам «Сурхон» учун эса ўйин фарғоналикларни жорий мавсум 2-марта енгиш нуқтаи назаридангина қизиқарли эди. Манфаатлар тўқнашувида юзага келган кескинлик таъсирида Фарғонада ҳам дуранг қайд этилди ва бундан асосан «Пахтакор» ютди. Ўзбекистон кубоги ярим финали ва ОЧЛ ўйинлари туфайли қолдирилган «Насаф» - «Навбаҳор» тўқнашуви ҳам дуранг натижага мойиллигини ҳисобга олсак, чемпионлик баҳсида «шерлар» имконияти юқорилиги кўринади.
«Чемпионлик унвони қачон пойтахтдан четга чиқади?», «Ҳакамлар қачонгача «Пахтакор»ни қўллаб-қувватлашади?», «Суперлигами ёки пойтахт лигаси?» қабилида янграйдиган саволлар жорий мавсум том маънода ўз моҳиятини йўқотди. «Навбаҳор», «Нефтчи» ёки «Насаф»дан бири шу сафар ҳам чемпион бўлолмаса, ҳамма айб бу жамоаларнинг ўзида! Ҳар учаласи мавсум давомида бир неча марта қимматли очколарни қўлдан чиқарди. Инкор этмаймиз, ҳакамлар айби билан «Нефтчи» камида 6 очко йўқотди. Aйни чоғда унутмаслик керакки, Виталий Левченко шогирдлари дурангларни кўпайтириб юборишди, ўйинни сусайтириш ортидан зарур очколарни бой беришди. Демоқчимизки, чемпионлик рутбаси учун курашда ўткинчи ўйинлар бўлмайди. «Пахтакор» каби чемпионлик ҳадисини олган жамоани тахтдан тушириш осон кечмайди асло. Бошқача айтганда, «шерлар» билан «мушук-сичқон» ўйнаш яхшиликка олиб келмайди. «Шерлар»га қарши мудом қудратли куч билан курашиш талаб этилади. Aкс ҳолда, «Пахтакор»дан чемпионлик рутбасини тортиб олиш - «Навбаҳор», «Нефтчи», «Насаф» учун жуда мушкул вазифа. Тўғри, ҳали ҳам Суперлигада чемпион янгиланиши имконияти мавжуд. Бироқ бу фақат етакчилар ўртасидаги рақобатга боғлиқ бўлмай қолди. Энди ҳаммасини ҳал қилиш - етакчилар рақиблари зиммасида. Улар турнир жадвали лидерларига нимани раво кўришса, ўша натижа гувоҳига айланамиз. Хуллас, Суперлигада киши билмас кураш, зимдан бир-бирини қўллаш, аёвсиз рақобат давом этади...
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789