АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Гол уриш футболдаги энг қийин юмуш бўлгани боис, кўпчилик ҳужумчилар улкан маошлар билан сийланадилар. Келинг, яхшиси, асримиздаги 10 нафар энг учқур снайпернинг натижаларини кўриб чиқамиз.
10. Кристиан Вьери («Интер») - 138та ўйин
1997 йилда «Ювентус»да тўп сурган Вьери футбол оламининг чўққисида эди. У «кекса синьора» билан чемпионликка эришган, ЕЧЛда финалга чиққанди. Кейин ҳужумчи Испаниядаги ягона мавсумининг барча учрашувларида гол ургач, ватанига қайтган ва «Лацио»да, кейин «Интер»да тўп сурганди. «Қора-кўклар» сафидаги 6 йил ичида Кристиан битта Италия Кубогига эришган бўлсада, жамоа учун 190та ўйинда 123та гол урганди.
9. Килиан Мбаппе («ПСЖ») - 137та ўйин
Ёш иқтидор соҳиби футбол саҳнасига «Монако» билан чемпионликка эришиб, ЕЧЛда ярим финалгача етиб борганини инобатга олсак, «ПСЖ» у учун катта маблағ сарфлагани ажабланарли эмас. Пойтахт клубини ЕЧЛда шоҳсупага олиб чиқиш ҳужумчига насиб этмади. Энди Килиан бу вазифани «Реал»да уддалашга уриниб кўради. Лекин Анчелотти жамоасини вайрон қилиши ҳам мумкин.
8. Роберт Левандовски («Бавария») - 136та ўйин
Дортмунднинг «Боруссия»си билан қаторасига 2 марта чемпионликка эришиш ва ЕЧЛ ярим финалида «Реал» дарвозасига 4та гол уриш орқали Левандовски қитъанинг энг яхши «тўққизлик»ларидан бири эканлигини исботлаганди.
Польшалик мерган Гвардиоланинг «Бавария»сида ҳам сермаҳсулликни давом эттириб, афсонавий Герд Мюллернинг бундеслигадаги рекордини (365та гол) янгилаши мумкин эди, агарда «Барселона»га ўтиб кетмаганида. Лекин у 2020|21 йиллар мавсумида бир мавсумдаги голлар бўйича Мюллернинг рекордини янгилади, 41та гол.
7. Эдинсон Кавани
(«Наполи») - 135та ўйин
Уругвайлик ҳужумчи ўз вақтида Златан Ибрагимовични қувиб ўтиб, «ПСЖ»нинг энг яхши тўпурари бўлиб олганди. Лекин Парижда гол уриш Неаполга нисбатан осонроқ (138та ўйинда 104та гол). Ўшанда Каванига мухлислар қалбини забт этиш учун чемпионлик унвони етишмаганди.
6. Руд ван Нистелрой («МЮ») - 131та ўйин
Нидерландиялик ҳужумчининг «Олд Траффорд»га ташрифини сэр Алекс сабр-тоқат билан кутишга мажбур бўлганди. Чунки Руднинг жароҳат олганлиги бунга имкон бермаганди. Лекин Нистелрой тез орада савиясини тиклаб олди ва АПЛ клублари учун хавфли рақибга айланди. Пол Скоулз Руд ҳақида шундай деганди: «У шунчаки, шафқатсиз тўпурар. Руд фақат гол уриш учун яшайди. Лекин ўзига хос мотивация соҳиби - доимо Анри ўз ўйинида гол урган,урмаганлигини кузатиб юради. Агар Тьерри гол урган бўлса, Руд уйга етиб олгунча ҳеч ким билан гаплашмайди».
5. Криштиану Роналду («Ювентус») - 131та ўйин
5 карра «Олтин тўп» соҳиби, 4 карра «Реал» таркибида ЕЧЛ ғолиби бўлмиш Роналду нуфузли турнирнинг энг яхши тўпурари, шунингдек, мадридликлар клубининг ҳам. 2018 йилда «Ювентус» уни ўз сафига қўшиб олиш ва ЕЧЛда чемпионликни режалаштирганди. Жамоа «Аякс», «Лион» ва «Порту» тўсиқларидан ўта олмади... Кўпчилик айнан Криштиануни айблади, лекин у ўз вазифасини аъло даражада уддалаганди. 131та ўйинда 100та гол - юксак кўрсаткич.
4. Златан Ибрагимович («ПСЖ») - 124та ўйин
Парижга Златан Италиянинг 3та жамоасида қўлга киритган 4та скудетто, «Аякс» сафидаги 2та, «Барселона»даги битта чемпионлик унвонлари билан келганди. Лига 1даги 4 мавсумнинг ҳар бирида камида 30тадан гол уриб, 4 марта ғолиб чиқди. Айниқса, хайрлашув мавсуми ўта сермаҳсул бўлди - 51та ўйинда 50та гол!
3. Луис Суарес («Барселона») - 120та ўйин
«Барселона»нинг рекорд хариди мақомида Суарес Испанияга йўл олгач, АПЛ клубларининг мухлислари енгил тин олишди. Жоржо Кьеллинини тишлаб олгани учун 4 учрашувга дисквалификация муддатини ўтаган ҳужумчи янги жамоасида Неймар ва Месси билан сермаҳсул ҳужумкор учликни шакллантирди. «Барса» треблга эришган 2014|15 йиллар мавсумида Луис 39 учрашувда 25та гол урган, кейинги мавсумда сермаҳсулликни 59тага етказганди. Умуман, «Камп-Ноу»даги 6 йил ичида у 198та гол муаллифи бўлганди.
2. Криштиану Роналду («Реал») - 105та ўйин
Флорентино Переснинг «галактикос»ни шакллантиришга қаратилган иккинчи уриниши 2009 йилда рекорд баҳодаги Роналдуни олиб келиш билан бошланган. Португалиялик юлдуз совриндор бўлиш учун сабр билан ишлашига тўғри келди: дебют мавсумида ҳеч нарсага эриша олмади, кейингисида фақат Испания Кубоги билан кифояланди. Лекин Мануэль Пеллегрини раҳбарлигидаги илк мавсумида 35та ўйинда 33та голни расмийлаштирди. Бироқ бу юксак натижадан қониқмаган снайпер 2010-2016 йиллар оралиғида голлари сонини 50тадан камайтирмади ва клуб тўпурарлари рўйхатида Раулдан (450та гол) ўзиб кетди.
1. Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») - 105та ўйин
Ниҳоят, ҳикоямиз сабабчиси бўлган қаҳрамонимиз навбати келди. Эрлинг ўзининг 100-голини «шаҳарликлар» сафидаги учинчи мавсуми старт босқичида, «Арсенал»га қарши беллашувда амалга оширди. 105та ўйинда 100та гол. Муаллиф эса энди 24га чиқди. Ақлга сиғмайдиган натижа, шундай эмасми?
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789