Навоийлик Ҳамиджон Aктамов - «Сурхон» бош менежери

Навоийлик Ҳамиджон Aктамов - «Сурхон» бош менежери

Янги мавсум олдидан «Қизилқум» бош мураббийлигини тарк этган Ҳамиджон Актамов яна Суперлигага қайтди.

«Сурхон» клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Навоий клуби собиқ раҳбари ва мураббийи Ҳамиджон Актамов Термиз клубида иш бошлаган.
«Клуб вице-президенти Жаҳонгир Усманов қарорига кўра, Ҳамиджон Aктамов клубимизнинг бош менежери этиб тайинланди. Таниқли мутахассис аввал Навоийнинг «Қизилқум» жамоасида ишлаган ва Ўзбекистондаги энг яхши спорт менежерларидан бири саналади», - дея ёзади «Сурхон» матбуот хизмати.
Актамов ўтган йиллар давомида «Қизилқум» бош директори, бош менежери ва бош мураббий лавозимларида фаолият юритган, 2022 йилги мавсум олдидан эса клуб раҳбарияти ўзгаргач, Навоий жамоасини тарк этганди.
Маълумот учун, «Сурхон» клуби раҳбариятида бунгача Ёрқин Назаров фаолият юритган бўлса, бош мураббий сифатида испаниялик Анхель Лопес фаолият юритмоқда. Клуб Суперлига 17-туриан кейин 13 очко билан 12-ўринда бормоқда.