Пикфорд сотилиши мумкин
«Эвертон» молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаслик учун клуб асосий дарвозабони Жордан Пикфордни сотишга мажбур бўлмоқда.
Польша миллий жамоаси ЖЧ-2022да иштирок этиш учун Қатарга қувноқ ҳолат, лекин бироз ноодатий йўсинда йўл олди.
Диққат қилинг, жамоа делегацияси жой олган самолётни мамлакат жанубий чегарасигача F16 қирувчи самолётлари кузатиб борди.
Ҳа, Польша терма жамоаси Қатарга ҳарбий кузатув остида йўл олди. Бу ҳақда жамоанинг «Твиттер»даги расмий саҳифасида алоҳида маълумот берилди: «F16 қирувчи самолётлари бизни Польшанинг жанубий чегарасигача кузатиб борди! Албатта, учувчиларга бундай эътибор учун миннатдорчилик билдирамиз ва уларни олқишлаймиз. Қачонки, нафақат қирувчи самолёт учувчилари, балки Польша миллий жамоаси чин мухлислари бўлишса, албатта».
Шунингдек, суратларда учувчилардан бири самолёт ойнасига Ј№czy nas piіka («Футбол бизни бирлаштиради») ёзувини жойлаштирганини кўриш мумкин. Ўз ўрнида айтиш керак, бундай эҳтиёткорлик бежиз эмас. Дейлик, 15 ноябрь куни Украина чегарасидан 8 километр узоқликда, Польша ҳудудида икки ракетанинг қулаши оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабарлар чиққанди.
«Эвертон» молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаслик учун клуб асосий дарвозабони Жордан Пикфордни сотишга мажбур бўлмоқда.
Англиянинг «Ливерпуль» жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк Саудия Арабистонининг «Ал-Қодисия» клубидан таклиф олди.
Леон Горецка Германия терма жамоаси қайдномасидан жой олмаслиги эҳтимоли бор.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789