"Челси" ва "Ливерпул" Лига 1 ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Англиянинг “Челси” ва “Ливерпул” каби футбол гигантлари “Лион” ярим ҳимоячиси Раян Черкини сотиб олмоқчи, дея хабар беради lequipe.fr
Польша миллий жамоаси ЖЧ-2022да иштирок этиш учун Қатарга қувноқ ҳолат, лекин бироз ноодатий йўсинда йўл олди.
Диққат қилинг, жамоа делегацияси жой олган самолётни мамлакат жанубий чегарасигача F16 қирувчи самолётлари кузатиб борди.
Ҳа, Польша терма жамоаси Қатарга ҳарбий кузатув остида йўл олди. Бу ҳақда жамоанинг «Твиттер»даги расмий саҳифасида алоҳида маълумот берилди: «F16 қирувчи самолётлари бизни Польшанинг жанубий чегарасигача кузатиб борди! Албатта, учувчиларга бундай эътибор учун миннатдорчилик билдирамиз ва уларни олқишлаймиз. Қачонки, нафақат қирувчи самолёт учувчилари, балки Польша миллий жамоаси чин мухлислари бўлишса, албатта».
Шунингдек, суратларда учувчилардан бири самолёт ойнасига Ј№czy nas piіka («Футбол бизни бирлаштиради») ёзувини жойлаштирганини кўриш мумкин. Ўз ўрнида айтиш керак, бундай эҳтиёткорлик бежиз эмас. Дейлик, 15 ноябрь куни Украина чегарасидан 8 километр узоқликда, Польша ҳудудида икки ракетанинг қулаши оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабарлар чиққанди.
Англиянинг “Челси” ва “Ливерпул” каби футбол гигантлари “Лион” ярим ҳимоячиси Раян Черкини сотиб олмоқчи, дея хабар беради lequipe.fr
Украиналик дарвозабон Андрей Лунин «Интер»нинг қизиқишлар доирасига кирди, деб хабар беради "El Nacional".
Америка клуби айни дамда бу борадаги ҳужжатларни тайёрламоқда, аргентиналик мутахассис клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолаши кутилмоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789