Муриэль МЛСга йўл олмоқда

Муриэль МЛСга йўл олмоқда

«Аталанта» ҳужумчиси Луис Муриэль фаолиятини МСЛ чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Уни «Орландо Сити» ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди. Инсайдер Маттео Маретто хабар беришича, АҚШ клуби ҳужумчи билан оғзаки келишувга эришган ва Муриэль тез орада тиббий кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетади. Колумбиялик футболчи 3 йиллик шартномага қўл қўйиши кутилмоқда. Луис фаолияти давомида кўплаб клубларда тўп тепди. 2019 йилда «Севилья»дан «Аталанта»га 21 миллион евро эвазига ўтганди. Шундан кейин страйкер бергамоликлар учун 168та ўйинда майдонга тушиб, 68та гол уришга муваффақ бўлди. 32 ёшли ҳужумчи учун катта эҳтимол билан Европа эшиклари ёпилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.