Ёшларимиз Осиё кубоги(U23) ярим финалида:  Четлатиш, автогол, пенальтилар ва жуда қимматбаҳо ғалаба...

Ёшларимиз  Осиё кубоги(U23) ярим финалида:  Четлатиш, автогол, пенальтилар ва жуда қимматбаҳо ғалаба...

Тан олиш керак, Осиё кубоги U-23 чоракфинали доирасидаги Ўзбекистон-Ироқ ўртасидаги учрашувда омад ввакилларимиз тарафида бўлди.

Аммо, футбол мутахассислари таъбири билан айтганда омад кўпинча кучлилар тарафаида бўлади. 
Бинобарин,  «Пахтакор» стадионида қарийб 33 минг мухлислар қаршисида ўтган шиддатли ва муросасиз баҳс кутилмаган сценарий остида кечди, десак муболаға бўлмайди. Зотан, 12-дақиқадаёқ дарвозабон Абдувоҳид Неъматовни "хурмача" қилиғи Томур Кападзе "режас"ини буткул ўзгартириб юборди. Саудиялик бош ҳакам VAR "хулосаси"га кўра дарвозабонни четлатиб, пенальти белгилади. Рамазон Жума 11 метрлик нуқтада адашмади – 0:1.

Шундай бўлсада, футболчиларимиз 10 киши бўлиб қолганига қарамай ўйинни 2:2 ҳисорбида якунланишига ўзларида куч топа олдилар. Қўшимча икки 15 дақиқалик таймларда ҳам ғолиб аниқланмагач, жамоалар пенальтилар сериясига таклиф этилди.

Бу борада (Лотореяда) эса омад мезбонларга кулиб боқди. Дарвозабон Владимир Назаров ироқлик футболчиларнинг битта зарбасини қайтарган бўлса, икки зарбани йўллашда эса рақиблар хатога йўл қўйишди ва якунда Ўзбекистон яримфиналга йўлланма олди – 3:2

Шу тариқа, Ўзбекистон финал йўлланмаси учун курашда Жанубий Корея ва Япония жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди. Баҳс 15 июнь куни «Бунёдкор» стадионида ўтади.

11 июнь (шанба)
Осиё кубоги U-23. Чоракфинал 
Ўзбекистон – Ироқ – 2:2 (1:1)
Пенальтилар серияси: 3:2
Тошкент, «Пахтакор» стадиони, 32 700 томошабин.
Голлар: Жасур Жалолиддинов 45+5 пенальтидан, Ҳуссайн Аммар 50 автогол – Рамазон Жума 19 пенальтидан, Аммар Ғолиб 68.
Ўзбекистон: 1.Абдувоҳид Неъматов (12.Владимир Назаров, 14), 3.Достон Турсунов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамролиев, 7.Ҳожимат Эркинов (22.Алишер Одилов, 112), 9.Улуғбек Ҳошимов (20.Русланбек Жиянов, 62), 10.Жасур Жалолиддинов (14. Аббосбек Файзуллаев, 79), 13.Элдор Бегимов (2.Саидазамат Мирсаидов, 62), 17.Диёр Холматов, 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев (11.Отабек Жўрақўзиев, 112), 23.Абдурауф Бўриев.
Ироқ: 22.Ҳассан Ҳуссайн, 3.Аҳмад Ҳассан, 4.Ҳуссайн Аммар, 8.Момал Огали, 9.Рамазон Жума, 13.Али Мажид Ал-Рубайи, 14.Ғози Солиҳ, 15.Муҳаммад Гураибави, 16.Мунтаҳар Абдуламир, 19.Ҳасан Матрук, 20.Александер Араоха (11.Мунтаҳар Муҳаммад, 46).
Четлатиш: Абдувоҳид Неъматов, 12.

***

Австралия – Туркманистон – 1:0
Бош ҳакам: Салмон Аҳмад (Қатар)
Гол: Оразов, 82 автогол.