АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Лондон «Арсенал»ининг кетма-кет 49 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси Арсен Венгерни футбол тарихидан жой эгаллашига сабабчи бўлган.
Француз мутахассиси 11FREUNDE нашрига берган катта интервьюсида жуда кўп қизиқарли мавзуларда гапирди. Сизларга ана шу суҳбатнинг энг қизиқ жойларини тортиқ этамиз.
- Жаноб Арсен, 2003|2004 йиллар мавсумида шогирдларингиз 49та ўйинда мағлуб бўлишмаган. Ўз автобиографиянгизда ўша мукаммал кўриниш олган жамоани шакллантиришда ота-онангизнинг бистро (французча кичик умумий овқатланиш шахобчаси)сида ўсганлигингиз алоҳида аҳамият касб этгани ҳақида ёзгансиз. Бу борада тўлиқроқ маълумот беринг.
- Бистро қишлоқдаги асосан фермер оилалари ва отлар яшайдиган кичик тавернага ўхшарди. Деҳқонлар даладан келиб, тамаддихонамизда ишдан кейин пиво ичишарди. Менинг ватанимда диндорлар яшашарди, якшанба кунлари одамлар Массага бориб, кейин фақат футбол ҳақида гаплашиш учун уйимизга келишарди. Ҳар пайшанба куни маҳаллий бирлашманинг таркиби батафсил муҳокама қилиниб, кейин қарор чиқариларди. Футболчилар ва мураббийлар жанжаллашиб, гоҳида бир-бирини сўкишса, уларнинг ҳар бир сўзини тинглардим. Хуллас, асосий мавзу футбол эди. Мен онгсиз равишда бу ўйин ҳаётда ҳар томонлама маънога эга бўлиши кераклигини ҳис қилган бўлсам керак. Ўшанда бутун умримни шу шиорга мувофиқ ўтказишим лозим, деган тўхтамга келдим.
— Китобингизда ёзилишича, эркаклар сўзларини тинглаш сизга куч-қудрат, битмас жўшқинлик бағишлаган. Демак, бу кузатишлар келажакдаги мураббийлик фаолиятингизга асос солган, деб ҳисоблаш мумкинми?
- Ҳар доим мураббий бўлишни хоҳлаганман, лекин ички хоҳишни тўлиқ сезиб улгурмагандим. Болалигимда футбол ҳамма ерда ҳозиру нозир эканлигини англадим. Қолаверса, бизнинг қадрдон клубимиз муваффақиятга эришолмади, бу эса ғалаба қадрини янада оширди ва мен муваффақият туйғусини ҳис қилишни янада кўпроқ хоҳладим.
- «Арсенал»да бўлганингизда, «енгилмаслар»ни бир жойга тўплаганингизда бистрода ўтган болалик чоғларингиз ёдга тушганми?
- Бистро менга уч хил таъсир кўрсатди. Биринчидан, футболга бўлган иштиёқим шу ерда туғилган ва у ҳозиргача давом этмоқда. Иккинчидан, 19 ёшга тўлгунимча мураббийим йўқ эди, бу менга ҳаётда ва футболда ўзига хос характерга эга бўлиш қанчалик муҳимлигини ўргатди. Учинчидан, меҳмонхонада турли хил шахслар борлиги сабабли, менда либерал руҳ ҳам ривожланди. Янги танишларга, улар қаерлик бўлишидан қатъий назар, очиқ эдим. Англияга эндигина борганимда, у ерда деярли фақат маҳаллий футболчилар ўйнарди. Бизнинг «Енгилмаслар жамоаси» бошқа мамлакат вакилларидан ташкил топганди. Лекин ихтиёрингизда фақат яхши ўйинчилар бўлишининг ўзи етарли эмас. Мураббий сифатида жамоани муваффақият сари етаклай оладиган шахсни ривожлантиришингиз керак. Футболчилар эса сиздаги қадриятларни қўллаб-қувватлашлари лозим.
- Юлдузларни қўлга олишни қай тариқа уддаладингиз? Тьерри Анри, Сол Кэмпбелл...
- ...Леманн, Эшли Коул - барчаси талабчан персонажлар. Бу йигитларда харизма ва камтарлик уйғунлашганди.
- Ўйинлардаги шиддат юқори бўлгани сабабли футболчилар сўнгги машғулотларда жароҳат олишдан қўрқишарди. Сиз ҳам ушбу масалада қўрқувни ҳис қилганмисиз?
- Ҳеч қачон. Бизда яхши захира ўриндиғига эга кучли жамоа бор эди. Футболчилар фидойилик кўрсатишар, ўз навбатида, бир-бирларини ҳурмат қилишарди. Ўшанда Франция телевидениесида ишлаётган дўстимни машғулотга таклиф қилгандим. Эрталаб хонага кириши билан йигитларнинг ўзини тутиши уни ҳайратда қолдирди.
- Робер Пирес шундай деганди: «Биз такаббур эмасдик, шунчаки, ўзимизни енгилмас деб ҳисоблаганмиз...»
- (Кулади). У ҳақ эди. Ўша пайт «Манчестер Юнайтед»да ажойиб ўйинчилар бор эди, «Челси»да ҳам. Бизнинг жамоада эса ҳамжиҳатлик ва жанговар руҳ ҳукм сурарди.
- Тўртта мусобақада иштирок этган ўша «Арсенал» атиги 21 нафар футболчидан иборат эди. Атайлаб шундай қилинганмиди?
- Ҳа, мен катта футболчилар гуруҳига эга жамоаларга ишонмайман. Бу рақобат ғоясига салбий таъсир қилади, жуда кўп ўйинчилар четда қолиб кетмоқда. Жамоа кўпи билан 23-25 киши бўлгани маъқул. Борди-ю, ихтиёрингизда 21 нафар тажрибали ўйинчи бўлса, бу ҳам кифоя қилиши мумкин. Буни бизнинг йигитлар исботлашганди.
- 23 йиллик фаолиятингизда қайси футболчи сиз кутганингиздан яхшироқ ўйин кўрсатди?
- Тьерри Анри. У ниҳоятда тез ривожланди. Мен уни марказий ҳужумчига айлантирдим, чунки «Монако»да шундай ролда кўрганман. Аммо кейинроқ инстинктларини йўқотди ва қанотга ўтишга мажбур бўлди. Анрининг ҳис-туйғуларини жиловламоқчи эдим, дастлабки кунларда спринтлари вақтини белгилаш устида ишладим. У майдон бўйлаб қачон ва қаерда югуришни билиши керак эди.
- Машғулотларингиз ҳақида турли гап-сўзлар янграганди. Ўйинчилар икки гуруҳга бўлинган ва бир томоннинг ҳаракатланишига рухсат берилмаган.
- Шунақа. Ўйинчилар ўртасидаги ҳаракатлар ва алоқаларни ўрганмоқчи эдим: «келинг ва қаршиликсиз югуринг» қабилида.
- Шунингдек, машғулот бошланишидан аввал футболчилар секундомер тақиб олишган.
- Тўғри. Футбол шу даражада ривожландики, мураббийлар штаби анча кенгайди. Бугун жамоа устози шогирдларини турли мутахассислар ихтиёрига топширади. Аммо у пайтлари тактика ва жисмоний тайёргарликка фақат мен жавобгар бўлганман. Демак, мен ва жамоа бор эди. Уларни шунчаки, кузатиш ўрнига, машғулотларни тўхтатишга мажбур бўлардим. Шунинг учун менга секундомер керак эди. Ҳозир ҳам ўша пайтдаги эҳтиёткорликни йўқотмаганман.
- Нега «Арсенал»ни тарк этганингиздан буён «Эмирейтс» стадионига бормадингиз?
- Ўша пайт, аввало, бутунлай ғойиб бўлишим керак, деб ўйладим. Бошқалар фаолиятига соя солишни хоҳламадим.
- «Енгилмаслар» жамоасини шакллантириш учун нима керак?
- Яхши футболчилар. Шунингдек, фаолиятингизда нимагадир эришган бўлсангиз ҳам, яхшилаб фикр юритишни ўрганиш муҳим. Мураббий футболчиларга ҳар доим кўпроғига интилиш ҳиссини сингдириши, умумий мақсад ҳақида аниқ тасаввур бериши керак. Ҳозирда буни уддалаш қийин, чунки клубларда ходимлар жуда кўп, уларнинг самарадорлигини баҳолаш осонмас. Табиийки, мазкур ҳолатни таркибни шакллантириш ҳам мураккаблашади. Аммо аниқлик ва соддалик ҳар доим муваффақият калити бўлиб қолаверади.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789