Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Термизнинг «Сурхон» клуби Суперлигамиз жорий мавсумда ҳам бирмунча мазмунли ўйинлар кўрсатмоқда.
Тўғри, ортда қолган биринчи даврада ҳужум масаласида оқсагандек кўриниши мумкин, лекин ҳимояси анча мустаҳкам эканлигини жамоа натижасига қараб баҳо бериш мумкин - 13та ўйинда 13та гол уриб ўз дарвозасидан 12та гол ўтказиб юборди. Бунда эса термизликларнинг янги дарвозабони россиялик Артём Потаповнинг хизматлари беқиёс. Айтганча, ушбу посбон биринчи давранинг барча ўйинларида майдонга тушган. Шундай натижа кўрсатган футболчи билан суҳбат мухлисларга ҳам қизиқ. «Сурхон» иккинчи даврага тайёргарлик кўриш мақсадида куни кеча Хитойга жўнаб кетди. Сафардан бир неча кун олдидан жанубликлар посбони «Сурхондарё футболи» телеграм каналига интервью берди.
— «Сурхон»га келгунча Ўзбекистон ва унинг футболи ҳақида хабарингиз бормиди?
— Аввал Ўзбекистон ҳақида дўстларим ва футболдаги ҳамкасбларимдан эшитганман. Аниқроқ айтсам, мамлакат чемпионати, унинг даражаси, сифатли футбол майдонлари, стадионлар, трансляция ва мухлисларнинг ўйинга ташрифи ҳақида. Шунингдек, Тошкент ҳақида билардим. Бу яхши ва тез ривожланаётган шаҳар.
— «Сурхон» клубига таклиф кимдан чиққан?
— Агентим телефон қилиб, менга «Сурхон» вариантини таклиф қилди. Қарор қабул қилишимга эса узоқ вақт кетмади. Биринчи навбатда клубнинг ёш ва иқтидорли ёшларга эътибор қаратаётган лойиҳаси менга ёқди. Ва чемпионатда катта мақсадларни ўз олдига қўйган. Яна айтиб ўтганимдек яхши сифатдаги футбол майдонлари, бу муҳим аҳамиятга эга.
— Биламизки, сиз турли ёшдаги Россия терма жамоасида ўйнагансиз. Ҳозирги вақтда қайси таниқли футболчилар билан доимий алоқадасиз?
— Ёдга олсак кўплаб топилади. Номи чиққанлардан Алексей Миранчук, Роман Зобнин, Алесандр Селиховни айтишим мумкин. Уларнинг ҳаммаси билан алоқадаман, ёзишиб, қўнғироқлашиб турамиз, лекин барибир уларнинг ўз ҳаёти, оиласи, фарзандлари бор. Шунинг учун камроқ суҳбатлашамиз.
— «Сурхон»да ички муҳит ажойиблиги маълум, жамоада қайси футболчилар билан дўстона алоқадасиз?
— Ҳа бу ҳақиқат. Бизда жамоа ичида яхши муносабат ҳукм суради. Йигитлар меҳнатсевар ва яхши амалиётга эга. Шунинг учун ҳар доим маслаҳатларга қулоқ солишади ва юқори даражада ҳаракат қилишиб, бир-бирини қўллашади. Мен ҳеч бирини ажратиб кўрсата олмайман, ҳаммаси билан алоқамиз аъло даражада.
— Ўзбекистон азалдан ўзининг миллий таомлари билан машҳур, қайси таом сизга маъқул келди?
— Ўзбекистонга келиб, биринчи навбатда сомса татиб кўрдим. У жудаям мазали, шунингдек, кабоб ҳам мени ҳайратга солди. Авваллари «арман жаноби» энг мазали кабоб деб ўйлардим, бу ердаги кабоб менга кўпроқ ёқди.
— Мухлислар ўзининг севимли футболчиларини оилавий шароити ҳақида қизиқади...
— Яқин орада уйланаман, шунинг учун оилавий жиҳатдан ҳаммаси олдинда. Ота-онам ва қариндошларим Оренбургда яшашади ва тез кунда Ўзбекистонга меникига меҳмонга келишади.
— «Сурхон» футбол клуби келажаги ҳақида фикрингиз.
— Ишончим комилки, бу борада бутун мураббийилар штаби ва жамоамиз аъзолари фақат олдинга боқишмоқда. Айтиб ўтганимдек, бу ерда ҳаракатчан инсонлар йиғилишган ва ҳаммаси ниманидир исботлашга қодир. Лекин воқеалар ривожидан олдинга кетиш шарт эмас, биз ёш жамоа ва ўйиндан-ўйинга олға борамиз. Ҳар бир ўйинни ютишимиз керак. Турнир жадвалдаги ҳолатини эса кечки кузга қолдирамиз.
— «Сурхон» клубидаги ёшлар ҳақида, шу жумладан Асилбек Жумаев ҳақида фикрингиз?
— Клубда келажаги порлоқ ёшлар йиғилишган. Асилбек Суперлигага яхши киришиб кетди. Унда ривожланиш ва ажойиб футболчи бўлиб етишишга ҳамма имкониятлар етарли. Шунгдек, жамоада ўсаётган ва ривожланаётган футболчилар кўпчиликни ташкил этади. Умид қиламанки уларнинг ҳеч бири эришган натижасида тўхтаб қолмайди.
— Мана бир неча йилдирки «Сурхон» уй ўйинларини сафарда ўтказмоқда. Сизнингча, клуб қачон «Сурхон Арена»га қайтади?
— Яхши савол, лекин жавоби менга маълум эмас. Билишимча, Термизда стадион тўлиқ реконструкциядан чиқарилмоқда. Режалар ва муддат ҳақида бизга маълум қилинмади. Албатта, биз ҳам тезроқ мухлисларимиз билан тўла стадионда ўйнашни ҳоҳлар эдик.
— Сиз кўп давлатларда ўйнагансиз, ўзбек футболининг улардан фарқи нимада?
— Фарқ доим бўлади, таъкидлаганидек мамлакат раҳбарияти ва спорт вазирлиги бу ерда футбол, стадион ва майдонларга эътибор қаратганлиги катта аҳамият касб этади. Болалар футболига қизиқиш ва муносабат яхши. Менинг қарашимча, Ўзбекистон бу борада тўғри йўналишда. Менга тезлик ва эмоцияларга бой Ўзбекистон чемпионати ёқади. Ҳар бир жамоада бир неча кучли ижрочилари бор рақобатбардош чемпионат.
— Артём, клуб билан ҳар доим иссиқда ҳам, совуқда ҳам бирга бўладиган «Сурхон»нинг ашаддий мухлислари ҳақида сурамоқчиман.
— Мухлислар супер! Улар учун ҳамма ўйин чекка шаҳарларда ўтади. Ҳар бир ўйинда улар биз билан ва бизни чин дилдан қўллаб-қувватлашади. Биз улардан миннатдормиз ва чиройли ўйинимиз билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
— Жамоа муваффақияти мураббийларга боғлиқ, улар ҳақида фикрингиз?
— Бизда мураббийлар штаби жамоада катта роль ўйнайди. Ўйиндаги вазиятлардан ташқари, жуда кўп назарий машғулотлар ўтказилади, ҳар бир футболчига индивидуал ёндашадилар.
— Сизнингча, биринчи даврадан сўнг жамоада ўзгаришлар бўладими?
— Ўйлашимча, ўзгаришлар бўлади. Бизда олдига юқори мақсад қўйган жамоа, клубда ҳеч ким эришилган натижада тўхтамайди. Жамоадаги ўзгаришлар эса агар бирор нарсага эришмоқчи бўлсанг, футболдаги нормал ҳолат.
— Айтингчи, ўзбек тилини ўрганяпсизми?
— Озгина биламан. «Салом», «яхши», «раҳмат» каби оддий сўзлар, шунингдек ўнга яқин сўзларни биламан.
— Бўш вақтингизда нима билан шуғулланасиз?
— Бўш вақтим унча кўп эмас, икки маҳал ўтказиладиган амалий ва назарий машғулотлар. Бошқа пайт истироҳат боғида сайр қиламан, кино кўраман, китоб ўқийман, ҳаммаси оддий.
— Ўзбек футболчилари ҳақида фикрингиз, уларни кузатиб борасизми?
— Мен унчалик ҳам бошқа жамоалар ўйинини кузатмайман, унчалик қизиқмайман. Фақат бўлажак рақибларни ўрганаман, ким нимага қодир, қандай ҳолатда. Мен асосан ўзимизнинг болаларни кузатиб бораман.
— «Сурхон» мухлисларига тилакларингиз.
— Бизга мухлислик қилишда давом этишсин, уларнинг қўллаб-қувватлаши бизни янада чиройли ўйнашга чорлайди. «Сурхон»нинг ашаддий ва жонкуяр мухлислари борлигидан хурсандман, биз футболни улар учун ўйнаймиз.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789