АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Андижонлик мухлисларга респект!
Улар «Бобур Арена»даги биринчи ўйинда чинакам европача муҳит яратишди - кучли перформанс, қойилмақом қайноқлик. «Андижон» шунга жавобан тушунарсиз ҳаракати туфайли қизил карточка ишлаган Усмонали Исмоналиевдан айрилган «Бунёдкор»ни чемпионат тарихида биринчи марта енгди - Суперлига-2024даги энг ёрқин ғалаба (5:1).
Намангандаги муҳит Андижондагисидан кам бўлгани йўқ, фақат «Навбаҳор» нисбатан кучли рақиб - ОКМК билан баҳсда бунга муносиб реакция билдиролмади - 1:1. Шунингдек, турнинг марказий тўқнашуви («Пахтакор» - «Насаф»)да ҳам кучлар тенг келди, фарқли томони, голсиз. «Нефтчи» эса яна Жиззахда «Динамо»дан 3 очко тортиб олди, Виталий Левченко жамоаси ҳозирча 100 фоизлик натижага эга!
* «Навбаҳор» Ўзбекистон чемпионатида 1500та очко маррасидан ошди (1501та). Наманган клуби юбилей очкони Суперлига 1-турида расмийлаштиришганди. «Навбаҳор» умумий очколар сони бўйича биргина «Пахтакор» (2061та)дан орқада.
* «Олимпик» ўз тарихида илк марта мавсумни 2та мағлубият билан бошлади.
* «Олимпик» - «Локомотив» ўйинида 23 ёшли рефери Сардор Исматуллаев Суперлигадаги дебютини нишонлади. У ўтган мавсум Ўзбекистон кубоги тарихида ишлаган иккинчи энг ёш ҳакам бўлганди.
* «Динамо» томонидан Жиззахда «Нефтчи»га қарши ўйинга бориш учун мухлисларга 9та бепул замонавий автобус ажратилди.
* «Андижон» чемпионат ўйинларида «Бунёдкор»ни илк марта доғда қолдирди. Бунга қадар 26та ўзаро баҳснинг 20тасида «қалдирғочлар» устун келишган, 6тасида эса дуранг қайд этилганди. Қолаверса, «Андижон» ўз тарихида илк марта 1та ўйинда «Бунёдкор» дарвозасига 2тадан ортиқ гол урди.
* «Пахтакор» - «Насаф» ўйини чипталари 50 ва 100 минг сўмдан сотилди.
«МЕТАЛЛУРГ» - «СЎҒДИЁНА» 0:0
8 март. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 723 томошабин.
Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Шерзод Аъзамов, Руслан Самандаров, Никита Мустафин.
VAR ҳакамлари: Аҳрол Рисқуллаев, Ҳусан Худойбердиев.
«Металлург»: 87. Ак-мал Ортиқов, 5. Ризо Яздандўст (15. Аббос Отахонов, 90+2), 7. Сар-дор Абдураимов, 8. Ис-кандар Шайқулов (31. Мирко Миличкович, 69), 10. Шаҳзод Убайдуллаев (11. Далер Шарипов, 85), 14. Аброр Тошқўзиев, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 24. Даврон Эргашев, 33. Иван Йосович (6. Худойшукур Сатторов, 69), 88. Сирожиддин Қўзиев, 97. Бобан Жоржевич.
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Ислом Қобилов, 5. Жасур Ёқубов, 10. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 11. Зо-ран Петрович, 14. Люп-че Дориев (9. Самандар Мавлонқулов, 76), 15. Хондамир Мустафоқулов (17. Самандар Синдаров, 52), 22. Алексей Носко, 28. Станислав Андреев (8. Владимир Йовович, 59), 33. Олег Зотеев.
Огоҳлантиришлар: Иван Йосович (6), Ризо Яздандўст (66) - Олег Зотеев (57), Искандар Шайқулов (60), Сардор Қулматов (83).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Милан Митрович («Сўғдиёна»).
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
Комиссар: Владимир Назаров.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Қизиқарли ўйин, кўплаб вазиятлар гувоҳига айландик. Режамиз очко олиш эди. Албатта, ғалабага интилдик ва ижобий натижа кутдик. Фақат рақиб ўйлаганларимизни амалга оширишга имкон бермади. Маълум вазиятлардан ўзимиз фойдаланолмадик. Натижа адолатли, менимча. Муҳими, гол қўйиб юбормадик. Ҳимояни кучайтиргандик, бу чизиқ вакилларидан розиман. Футболчилар сифати ўйин режасини ҳал этади. Бизда жароҳат билан боғлиқ айрим муаммолар борлиги тактика танлашга таъсир қилди, аммо доим иккинчи рақам остида ўйнаймиз.
Веско Стешевич («Металлург» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда ёмон ўйнадик. Майдон марказида кўп марта тўп йўқотдик. Ўйин унчалик ўхшамади. Очиғи, танаффусгача жамоамизни танимадим. Зеро, кўпроғига лойиқлигимизни биламан. Иккинчи бўлимда вазиятни бироз ўзгартирдик ва рақиб билан тенг ўйин кўрсатдик. Бундай манзарадан кейин натижа адолатли бўлди, менимча.
«ПАХТАКОР» — «НАСАФ» - 0:0
8 март. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 3220 томошабин.
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Рустам Чориев.
VAR ҳакамлари: Аскер Нажафалиев, Руслан Серазетдинов.
«Пахтакор»: 35. Па-вел Павлюченко, 2. Беҳруз Асқаров, 8. Диёр Холматов, 10. Драган Черан, 11. Пўлатхўжа Холдорхонов (33. Дониёр Абдуманнопов, 75), 15. Диёр Ортиқбоев, 17. Достон Ҳамдамов, 22. Умар Адҳамзода, 27. Сардор Собирхўжаев, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77. Дилшод Саитов.
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Мурод Раҳматов, 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдираҳматов (88. Марко Станоевич, 53), 14. Шароф Муҳитдинов, 20. Виктор да Сильва (10. Бобур Абдухоли-қов, 53), 22. Игорь Голбан, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (2. Алибек Давронов, 53), 32. Зоран Марушич (30. Темур Чогадзе, 74), 70. Жамбули Жигаури (77. Ойбек Бозоров, 74).
Огоҳлантиришлар: Беҳруз Асқаров (38), Умар Адҳамзода (81), Диёр Ортиқбоев (90+3) - Бобур Абдухолиқов (68), Марко Станоевич (73), Игорь Голбан (89).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Абдувоҳид Неъматов («Насаф»).
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Жамшид Имомов.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Икки жамоа ҳам ютқазишни хоҳламади. Ҳеч ким таваккал қилиб, ҳужумга берилишни истамади. Ҳа, вазиятлар бўлди, аммо мухлислар кутган гол урилмади. Яширмайман, «Насаф» ўйинидан кўнглим тўлмади. Бугун жамоам руҳий томондан босим билан ҳаракатлангандек кўринди. Олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилгани жамоамизга нисбатан юқори эътибордан дарак. Бугунги босимга эса йигитларнинг ғалаба қозонишни жуда исташгани сабаб, менимча. Ўйин чизмамиз кўпроқ ҳимояга асосланган эди. Яъни асосий вазифа тўп назорати эмасди. Ҳа, Абдувоҳид Неъматовда баъзи муаммолар кузатилди. Бу ҳам кучли босим таъсири - қаердадир шошди, бошқа вазиятда хатога йўл қўйди. Жамоа ўйини чиқмаса, бу барча футболчиларга таъсир қилади. Ишонинг, легионерларимизнинг ҳали фойдалари тегади. «Пахтакор»га очиқ футбол таклиф этолмасдик. Ҳали ўйинлар кўп, легионерлар ўз сўзларини айтишади, албатта. «Пахтакор»га ҳурмат билан қараш керак. Эҳтиёткорликни унутсак, ютқазиб қўйишимиз мумкин эди.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Ўйин шахсан менга ёқди. «Насаф»га қарши учрашувлар ҳамиша қизиқарли тус олади. Етарлича вазият яратдик, сифатли ўйин кўрсатдик. Менимча, рақибдан яхшироқ ва устунроқ кўриндик. Ғалаба қозонишимиз керак эди, нима дердим, ютуқларимиз ҳали олдинда. Чераннинг вазияти? Ўша паллада голни нишонлаш учун югуришга тушгандим. Драгандек тажрибали футболчилар бундай вазиятлардан 1000 фоиз гол уришади. У тўпни Ҳамдамовга узатишни ўйлаганини айтди. Драган ўрнида ёшроқ йигит бўлганида ҳам, уни койимасдим. Ёшлар хатолар орқали тажриба тўплашади. «Насаф» 5 нафар футболчини алмаштирди, биз эса 1тагина ўзгаришга қўл урдик. Ротация учун захира зарур, аммо ҳозирги бор имкониятимиз шу. Ёш футболчиларимизга тахминан 1,5 йил вақт керак.
«ОЛИМПИК» - «ЛОКОМОТИВ» - 0:1 (0:1)
9 март. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 310 томошабин.
Ҳакамлар: Сардор Исматуллаев, Александр Сидоров, Ойбек Калахўжаев, Маъмур Илҳомов.
VAR ҳакамлари: Раҳим Каримов, Аваз Абдуллаев.
Гол: Дамьян Крайишник (42-пен.).
«Олимпик»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Беҳруз Жуматов, 7. Иброҳим Ибрагимов (17. Жалолиддин Содиқов, 86), 10. Фаррух Мухторов (21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 64), 11. Отабек Жўрақўзиев (15. Муҳсин Бозоров, 86), 19. Аҳмадилло Муқимжонов (16. Риан Исломов, 90), 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов, 44. Асадбек Раҳимжонов, 77. Темур Мамасиддиқов (9. Асадбек Жўрабоев, 90).
«Локомотив»: 32. Суҳ-роб Султонов, 2. Аб-дулазиз Абдурашидов, 4. Иван Рогач, 7. Сардор Абдунабиев (15. Жасур Ҳакимов, 74), 8. Дамьян Крайишник, 10. Иван Булатович, 11. Из-затилла Абдуллаев (77. Лазиз Мирзаев, 88), 14. Дилшод Комилов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 55. Анзур Исмоилов, 70. Абубакрризо Турдиалиев (26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 46).
Огоҳлантиришлар: Алишер Одилов (7), Асадбек Раҳимжонов (39), Ҳамидулло Абдунабиев (60) - Абубакрризо Турдиалиев (21), Иван Булатович (60), Сардор Абдунабиев (70), Абдулазиз Абдурашидов (75).
Четлатиш: Асадбек Раҳимжонов (58, О.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Анзур Исмоилов («Локомотив»).
Назоратчи: Валентин Коваленко.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
Александр Стоймирович («Локомотив» мураббийи): - Мухлислариимизни мавсумдаги биринчи ғалаба билан табриклайман. Секин-аста ўз ўйинимизни топяпмиз, футболчилар услубга кўникишмоқда. Ҳозир жамоа сардорисиз ўйнаяпмиз, Турсуновсиз осон эмас. Санжар «Пахтакор»га қарши кейинги баҳсгача қайтади. «Олимпик»ка ҳам юқори баҳо бераман - ўйини тизимлашган жамоа. Ҳа, таркибимизда голеадор йўқ. Бироқ ўйин услубимиз яққол ҳужумчи бўлишини талаб қилмайди. Вазиятлардан фақат ҳужумчилар эмас, бошқа позиция вакиллари ҳам фойдаланишлари мумкин. «Пахтакор» - кучли жамоа. Лекин «Локомотив» ўз уйида ҳамиша ғалабани кўзлайди. Бугунги ғалаба йигитларга қўшимча куч ва руҳий туртки беришига ишонаман.
Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Ўйин яхши ўтди, ҳар икки жамоа ўз режаси билан тушгани кўринди. Иккинчи бўлимда фаолроқ ҳаракатландик, яхши вазиятлар яратдик. Афсуски, VAR орқали дарвозамиз томон пенальти қўйилди. Пенальти бормиди? Билмадим. Бу масалада саволлар бор. Ҳар ҳолда, рақиб дарвозабони футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатган вазиятда пенальти берилмади. Очиғи, бундай содда ҳолатда жарима белгиланмайди. Менимча, шу вазият ўйинни бузди. Қизил карточкага келсак, рақибда ҳам худди шундай ҳолат бўлди. Ҳакам Турдиалиевни кечирди, бизнинг футболчини эса йўқ. Боз устига, зарбадан сўнг Саидазамат Мирсаидовнинг бурни синди. Ўйин бобида ютқазганимизда майли эди. Шуниси аламли... Йўқ, реферига катта эътироз билдириш ноўрин, у ҳали ёш, лекин VAR тизимида тажрибали ҳакам ўтирганди.
«НАВБАҲОР» - ОКМК - 1:1 (1:1)
9 март. Наманган. «Марказий» стадиони. 10362 томошабин.
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Алишер Тўхтасинов.
VAR ҳакамлари: Азиз Асимов, Шоҳруҳ Аъзамов.
Голлар: Тома Табатадзе (11) - Сардор Раҳмонов (19).
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жам-шид Искандеров
(33. Шодиёр Шодибоев, 90), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Руслан Жиянов (11. Асадбек Собиржонов, 62), 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фаррух Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов (21. Гиорги Никабадзе, 77).
ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (5. Гиорги Папава, 67), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Ари-хиро Сентоку (88. Мурат Эрматов, 88), 95. Мильян Шкрбич (18. Азиз Хол-муродов, 67), 99. Ирак-ли Рухадзе (77. Нодир Абдураззоқов, 67).
Огоҳлантиришлар: Одил Ҳамробеков (50), Аб-рор Исмоилов (54), Иброҳим Йўлдошев (90+4) - Миржамол Қосимов (40), Акрам Комилов (45+1), Мильян Шкрбич (64), Дилшод Аҳмадалиев (90+5).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жавоҳир Илёсов (ОКМК).
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Доимгидек, жанговар ва қизиқарли ўйин бўлди. Балки ҳаяжондандир, аммо ўзимизга келиб олишимиз учун 10 дақиқа талаб этилди, ўйиннинг қолган қисмида чинакамига курашдик, ҳақли равишда очко олдик. «Навбаҳор»нинг қайси футболчисини ўз жамоамга олишни истардим? Ҳозир ҳеч бирини. Чунки ўзимда яхшигина таркиб бор. Тўғри, «Навбаҳор»даги барча йигитлар ёқишади ва кимнидир ажратиб кўрсатишим ноўрин. Нафақат «Навбаҳор», балки бошқа жамоалар билан баҳсларда ҳам жарима майдони атрофида қоида бузмасликка ҳаракат қиламиз. Шогирдларимга ҳамиша имкон борича тоза ўйнаш кераклигини уқтираман.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Дастлабки 20-25 дақиқани фантастик даражада ўтказдик, бу вақтда 3-4та гол уришимиз керак эди. Кейин ғалати гол қўйиб юбордик. Дарвозамиз томон берилган ягона аниқ зарба гол билан тугади. Ўзи футболда бундай адолатсиз ҳолатлар учраб туради. Албатта, 2 очко йўқотдик, йигитлар ғалаба учун бор имкониятни ишга солишди, аммо тўп дарвозага киришни истамади. Рақиб бундай натижага лойиқ эмасди. Аммо тақдир экан, «Навбаҳор» шундай ғалати ва адолатсиз тарзда 2 очко йўқотди. Иккинчи бўлимда гол уришга катта хоҳишимиз сезилди, буни уддаладик ҳам. Аммо голни бекор қилишди, вазиятни ҳали қайта кўриб чиқмадим. Узоқ вақт муҳокама қилишимиз мумкин, аммо жорий йил чемпионат ва кубокда ғолиб чиқишга лойиқ «Навбаҳор»ни кўряпмиз. Мухлисларга мурожаатим шу - «Навбаҳор»га ишонинг, жорий мавсум бу йигитлар билан керакли натижага эришамиз. Рақиб иккинчи бўлимда мудофаага ўтиб олди, вақт чўзди, ҳийла ишлатди, бизнинг йигитлар аксинча охиригача ҳаракат қилишди. Ҳа, ҳаммаси ҳам ўхшамади, акс ҳолда, гол урардик.
«АНДИЖОН» - «БУНЁДКОР» - 5:1 (3:1)
10 март. Андижон. «Бобур Арена» стадиони. 10140 томошабин.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Никита Афиногенов, Шоҳнур Йўлдошев, Исроил Имомназаров.
VAR ҳакамлари: Ильгиз Танташев, Максим Нехочин.
Голлар: Лука Згурский (7), Владимир Бубанья (42), Ислом Маматказин (45+5), Муҳаммадкарим Тоиров (86), Армин Бошняк (89) - Самир Желкович (32).
«Андижон»: 72. Игорь Литовка, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 7. Шерзод Эсанов, 8. Фарҳод Бекмуродов (9. Леван Арвеладзе, 69) 13. Сардор Азимов, 15. Владимир Бубанья (21. Ильдар Маматказин, 86), 17. Фарҳод Соҳибжонов (94. Ар-мин Бошняк, 63), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 28. Ислом Маматказин, 51. Лука Згурский (99. Шаҳром Самиев, 63), 71. Бектемир Абдуманнонов (31. Демир Имери, 63).
«Бунёдкор»: 1. Марин Любич, 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 4. Наж-миддин Нормуродов (45. Фарҳод Ўткиров, 71), 6. Самир Желкович, 8. Фране Чиряк (47. Рустам Азимов, 56), 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (10. Расул Йўлдошев, 46), 22. Усмонали Исмоналиев, 66. Азиз Тўлқинбеков, 77. Музаффар Олимжонов (19. Билол Туплиев, 77), 92. Тони Йович (57. Амир Тўрақулов, 56).
Огоҳлантиришлар: Сардор Азимов (10), Абдувоҳид Ғуломов (71) - Темурхўжа Абдухолиқов (64).
Четлатиш: Усмонали Исмоналиев (32, Б.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Муҳаммадкарим Тоиров («Андижон»).
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
Иван Бубало («Бунёдкор» бош мураббийи): - 1:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин нима ҳам дердим...? Жуда суст ўйин. Агар 10 киши бўлиб қолмаганимизда, бунчалик ёмон натижа бўлмасди. Қизил карточка берилган вазиятни кўролмадим. Шундан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. «Қизилқум»га ютқазганимизда, мен айбдор эдим. Бугун эса футболчилар ҳам айбдор бўлишди. Фақат 17 ёшли Азиз Тўлқинбеков ва Амир Тўрақулов характер кўрсата олишди. Яна 1 фоиз ҳам омадимиз келмади. Агар имкони бўлганида, барча футболчиларни алмаштирардим. Шундай ютқазишимизни билганимда, фақат ёшларга таянардим. Мухлисликка эса гап йўқ - андижонликларга раҳмат.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Албатта, ўз майдонимиздаги очилиш ўйинида бундай тарзда ғалаба қозониш ёқимли. Кўрдинглар, бугунги учрашувга мухлислар ҳам катта тайёргарлик олиб боришган ва ғалабада уларнинг алоҳида ҳиссалари бор. Йигитларга ўйин бобида эътироз йўқ, барча кўрсатмаларни аниқ бажаришди. Яна стандарт вазиятларда яхши ишладик. Ҳа, ўзаро ўйинлар статистикасини кузатиб чиқиб, «Бунёдкор» ҳали бирор марта мағлуб этилмаганини билгандим. Ниҳоят, қора анъанани бузганимиз - икки ҳисса ёқимли. Зигурский ҳали ёш, ўйиндан ўйинга ўсиб, жамоага мослашиб боради. Унинг майдонда бажарадиган ишлари бор, ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман.
«ДИНАМО» - «НЕФТЧИ» - 0:1 (0:0)
10 март. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 1672 томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Дилшод Жуманиёзов, Артём Калинин, Тўрабек Суюнов.
VAR ҳакамлари: Рустам Лутфуллин, Бахтиёрхўжа Шавкатов.
Гол: Аббос Ғуломов (51).
«Динамо»: 13. Равшан Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев (21. Анвар Ҳожимирзаев, 58), 4. Одил Абдумажидов, 7. Францис Нарх (6. Артём Сокал, 13), 8. Хислат Халилов (30. Абубакир Мўйдинов, 46), 9. Ҳумоюнмирзо Иминов (23. Фаррух Икромов, 58), 10. Жоэль Кожо (35. Эммануэль Ягр, 85), 17. Салим Мустафоев, 20. Ра-тиньо, 22. Санжар Шоаҳмедов, 44. Душан Мийич.
«Нефтчи»: 35. Санжар Қувватов, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Жасур Жалолиддинов (23. Диёр Туропов, 46), 9. Ҳусайн Норчаев (77. Билолхон Тошмирзаев, 46), 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (18. Михай Роман, 90+4), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Анвар Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 24. Ғуломҳайдар Ғуломов, 70. Аббос Ғуломов (55. Манучеҳр Сафаров, 84), 99. Эффионг Нсунгуси (10. Шоҳруз Норхонов, 84).
Огоҳлантиришлар: Одил Абдумажидов (65) - Зоир Жўрабоев (34), Муҳсин Убайдуллаев (70), Билол Тошмирзаев (83), Диёр Туропов (90+7).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: АббосҒуломов («Нефтчи»).
Назоратчи: Темур Галеев.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Ўйин қийин кечишини кутгандик. «Динамо» 1-турда «Навбаҳор»га ютқазган ва бугун агрессив ўйнаши тайин эди. Шунга асосан босимга дош бериш ва қарши ҳужумда гол уришни режалаштирдик. Бунга эришдик ҳам. Ҳозир ўйин сифати эмас, натижа муҳимроқ. «Нефтчи» олдига доим катта вазифалар қўйилади. Шонли тарихга эга клубнинг катта натижаларини такрорлашга уринамиз, албатта. Эффионгни узоқ вақт кузатган ва унга ўтган йили ҳам қизиққандик. Футболчи олдида кўплаб вариантлар бор эди, муҳими, бир амаллаб кўндирдик. Афсуски, Эффионг Туркиядаги йиғинимизда қатнашолмади. Негадир нигерияликларга Туркия визасини беришмайди. Икки марта уриндик, виза беришмади, барибир. Футболчи кейин Ўзбекистонга келди ва шартнома туздик. «Навбаҳор» ва «Пахтакор» биздан кучлими? Баҳолаш менинг ишим эмас. Қайси клуб кучли эканлигини журналистлар айтишлари керак.
Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Бугун аслида дуранг бўлиши керак эди. Биз ҳам ғалабага ҳақли эмасдик, битта позицион хатода гол қўйиб юбордик. Яна Францис Нархнинг кутилмаган жароҳати ўйинимизга таъсир кўрсатди. Рақибга тан бериш керак, битта вазиятдан фойдаланиб кетди. Муаммолар ҳақида гапирмоқчи эмасдим. Худди баҳонадек бўлиб қолади. Самарқандда қандай майдонда шуғулланганимизни кўпчилик билади. Табиийки, турли майдонларда машғулот ўташ ва ўйнашнинг ҳам таъсири бор. Менимча, апрель ойи охирида Самарқандда ўйнай оламиз.
11 март (душанба)
«ҚИЗИЛҚУМ» - «СУРХОН»
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.
VAR ҳакамлари: Фирдавс Норсафаров, Зилола Раҳматова.
------------------------------------------------------
- Чераннинг вазияти? Ўша паллада голни нишонлаш учун югуришга тушгандим. Драгандек тажрибали футболчилар бундай вазиятлардан 1000 фоиз гол уришади. Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи).
- «Навбаҳор»нинг қайси футболчисини ўз жамоамга олишни истардим? Ҳозир ҳеч бирини. Чунки ўзимда яхшигина таркиб бор. Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи).
- Узоқ вақт муҳокама қилишимиз мумкин, аммо жорий йил чемпионат ва кубокда ғолиб чиқишга лойиқ «Навбаҳор»ни кўряпмиз. Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи).
- Агар имкони бўлганида, барча футболчиларни алмаштирардим. Шундай ютқазишимизни билганимда, фақат ёшларга таянардим. Иван Бубало («Бунёдкор» бош мураббийи).
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
(ЯКШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
1 НЕФТЧИ 2 2 0 0 3-1 6
2 АНДИЖОН 2 1 1 0 5-1 4
3 ПАХТАКОР 2 1 1 0 3-0 4
4 НАВБАҲОР 2 1 1 0 4-2 4
5 НАСАФ 2 1 1 0 2-0 4
6 ЛОКОМОТИВ 2 1 1 0 3-2 4
7 ҚИЗИЛҚУМ 1 1 0 0 3-1 3
8 МЕТАЛЛУРГ 2 0 2 0 2-2 2
9 ОКМК 2 0 2 0 1-1 2
10 СЎҒДИЁНА 2 0 1 1 1-2 1
11 ДИНАМО 2 0 0 2 1-4 0
12 СУРХОН 1 0 0 1 0-3 0
13 ОЛИМПИК 2 0 0 2 0-3 0
14 БУНЁДКОР 2 0 0 2 2-8 0
ТЎПУРАРлар:
Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 3та (1та пен.)
Нсунгуси Эффионг («Нефтчи») - 2та
Дилшод Комилов («Локомотив») - 2та
Драган Черан («Пахтакор») - 2та...
3-тур
14 март (пайшанба)
18:45 «ЛОКОМОТИВ» - «ПАХТАКОР»
15 март (жума)
18:30 «НЕФТЧИ» - «МЕТАЛЛУРГ»
19:00 «СЎҒДИЁНА» - «ОЛИМПИК»
16 март (шанба)
17:00 «СУРХОН» - «АНДИЖОН»
19:00 «НАСАФ» - «ҚИЗИЛҚУМ»
17 март (якшанба)
18:45 «БУНЁДКОР» - «НАВБАҲОР»
18:45 ОКМК - «ДИНАМО»
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789