АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Бавария»нинг трансферлар сиёсатига олқишлар. Мюнхенликлар «Ливерпул»дан бироз зериккан Садио Манени сотиб олиш асносида нафақат қойилмақом ижрочи, балки ажойиб инсонни ўз томонларига оғдиришди.
Қолаверса, эндиликда бутун Сенегал «Бавария»га юз буради, айниқса, Садио туғилиб-улғайган Бамбалида Бундеслига грандига нисбатан қизиқиш кескин ошиши муқаррар. Ҳа, «Бавария» сенегаллик олижаноб йигит билан 2025 йилгача мўлжалланган шартномани расмийлаштириб, Африка томон катта юришни амалга оширди. «Ливерпуль» эса трансфер учун 32 млн. евро (бу сумма бонуслар ҳисобига 9 млн. еврога ошиши мумкин) олади, аммо энди Бамбалида 1-рақамли жамоа саналмайди. Sport2day.ru ижодкорлари «Бавария» юриши кўламани кенгроқ англатиш учун Садио Бамбалида қандай ишларни амалга оширгани ҳақида алоҳида мақола тайёрлашди.
Диққат қилинг, Бамбали кичик шаҳарча ҳам эмас, чамаси 2000 киши истиқомат қиладиган мўъжаз қишлоқча. Садио Мане эса шу киндик қони тўкилган гўшага жами 700 минг фунтдан кўпроқ маблағ ажратишга улгурди. Хусусан, 455 минг фунт эвазига қад ростлаган янги шифохона энг қиммат объект саналади. Айни пайт ушбу муассаса яқин атрофдаги 34та қишлоқ аҳлига хизмат кўрсатмоқда. Маненинг аввало, тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор қаратганида катта сабаби бор, албатта. Садио 7 ёшида отасидан айрилган. Айтишларича, катта Мане хасталик ва сифатли тиббиёт йўқлиги туфайли ҳаётдан кўз юмган экан. «Совуқ хабарни етказишган вақт кўчада тўп ортидан югураётгандим. Аввалига ишонмадим. Отам вафотидан аввал бир неча ҳафта хасталикдан азоб чекди. Анъанавий дори-дармонлар ёрдамида 3-4 ойча анча тинчланиб қолди, аммо... Отамнинг йўқотганимиз бутун оиламизга кучли таъсир кўрсатганди. Айниқса, менга...», - деганди Садио The Guardian нашрига берган интервьюсида. Ҳа, Садио отасидан айрилган вақт Бамбалида шифохона йўқ эди. Мана, энди тўлиқ жиҳозланган тиббий муассаса бамбалиликлар ихтиёрида. Бунда ҳужумчининг барча қурилиш ва тиббий асбоб-ускуналар харажатини ўз зиммасига олгани эътиборга молик. Умуман, Садио Мане маблағи ҳисобига Бамбалида яна бир қатор муҳим иншоотлар барпо этилди: почта бўлими, мактаб, масжид, автомобиллар учун ёнилғи қуйиш шохобчаси... Охиргисини Садионинг шахсан ўзи яқинда очиб берди. Бундан ташқари, қишлоқда 4G интернет минораси ҳам қад ростлади.
Айтганча, Мане «Бавария»га ўтишидан олдин қишлоқда болалик дўстлари ва машҳур футболчилар - Паписс Сиссе, ал Ҳожи Диуф ва Мбайе Диан билан майдонга тушди. Ўйин ёмғир остида, лой майдонда ўтказилди. Лекин мухлислар мўъжаз трибуналарни тўлдириб ўтиришди, Садионинг ўзи ҳар икки жамоа таркибида тўп сурди. Таъкидлаш жоиз, бу Мюнхенда тиббий кўрикдан ўтиш арафасида ўта қалтис ҳаракат эди. Ахир ҳужумчи кутилмаганда жароҳатланиши ва «Бавария»га трансфери барбод бўлиши борасида хавф йўқ эмасди. Яхшики, ҳаммаси ортиқча муаммосиз якунланди ва Мане Бамбалида янги стадион қурилишига маблағ ажратишини маълум қилди.
Садио Бамбалида инфратузилмани яхшилашга ҳисса қўшишдан ташқари, ҳамқишлоқларига моддий ёрдам кўрсатмоқда, кийим-кечак ва озиқ-овқатлар масаласида ҳам беминнат кўмаклашмоқда. У яна болакайларни яхши ўқишга фаол даъват этишдан сира чарчамайди. Мисол учун, аълочи ўқувчилар учун 350 фунт миқдорида стипендия жорий этган, уларни янги ноутбук билан ҳам сийлади.
Табиийки, Мане айни пайт Сенегалнинг 1-рақамли спортчисидир. У турли маҳсулотларни реклама қилади, пойтахт Дакар аэропортидан чиқаверишда айнан футболчининг улкан портрети бор. Мамлакат миллий жамоаси жорий йил ўз тарихида илк марта Африка кубогини қўлга киритди. Муваффақиятга улкан ҳисса қўшган ҳужумчи миллий қаҳрамон даражасига кўтарилди. Футболчи айнан шу парвоздан кейин ҳаттоки, ўз трансферида ҳам жонажон ватани манфаатини инобатга олиши, айниқса, қишлоқ ободончилигига катта аҳамият беришини баён этди: «20та бриллиант соат, 10та «Феррари» ва 2та бизнес-жет самолётининг менга нима кераги бор? Улар жамоатчиликка қандай манфаат беради? Бир пайтлар оч-яланғоч юрганман, далада ишлаб, мактабга боролмаганман. Энди одамларга ёрдам бериш имкониятига эгаман. Мактаблар қуриш ва ночорларга моддий ёрдам беришга нима етсин? Мактаб ва стадион барпо этдик, кишиларни кундалик эҳтиёжларини қондириш учун керакли чора-тадбирларни кўрдик. Бундан ташқари, Сенегалнинг энг қашшоқ ҳудудида истиқомат қилаётган ҳар бир кишига ойига 70 евродан ажратишга қарор қилдик. Данғиллама қасрлар, қимматбаҳо автомобиллар ва самолётларнинг умуман кераги йўқ. Ҳаётнинг менга берган неъматларини халқим билан бўлишишни истайман» - бу «Бавария» дебютантининг ибратомуз ҳаёт ақидаси.
ОЛИЙ МАҚОМЛИ РАҚОБАТ
«Ливерпул»да қойилмақом жуфтлик сифатида ўйнаган Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ хайрли ишлар масаласида ўзаро рақобатлашаётгандек. Ҳар ҳолда, ҳар икки футболчи ўз қишлоғига беминнат ёрдам бериб келмоқда.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789