«Барса» Араухо ва Кубарсисиз бошлайди

«Барса» Араухо ва Кубарсисиз бошлайди

«Барселона» янги мавсум бошланиши арафасида катта йўқотишга дуч келди.

Маълумотларга қараганда, Ханс-Дитер Флик чемпионат старти икки нафар ҳимоячи хизматидан фойдалана олмайди. Уругвай терма жамоаси сафида Америка кубогида иштирок этаётган Рональд Араухо жароҳат олди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, марказий ҳимоячи 2 ой атрофида майдонга туша олмайди. Журналист Хави Мигелнинг маълум қилишича, «Барселона» чемпионатни иқтидорли ҳимоячи Пау Кубарсисиз бошлашга мажбур. Испания терма жамоаси сафида Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган футболчи бир ойга яқин клуб ихтиёрида бўлмайди. «Барселона» Ла Лиганинг янги мавсумидаги илк учрашувини 17 август куни сафарда «Валенсия»га қарши ўтказади. Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси Олимпия ўйинларининг гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳда ўйнайди. 24 июлга белгиланган биринчи турда бу икки терма жамоа футболчилари ўзаро куч синашади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.