Ҳар икки клуб «ПСЖ»да ўйнаётган ярим ҳимоячи Фабиан Руисни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Париж клуби 28 ёшли испаниялик ярим ҳимоячини сотиб юборишга тайёр. Фабиан Руиснинг трансфери клубга 35 миллион евро атрофида маблағ келтириши кутилмоқда. Руис Испаниянинг «Бетис» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўз юртида ижара асосида «Эльче»да ҳам тўп тепган. Кейинчалик тўрт мавсум «Наполи» шарафиниҳимоя қилди. «ПСЖ» марказий ярим ҳимоячини 2022 йилнинг ёзида 22,5 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди. Ўйинчининг шартномаси яна уч йил давом этиши белгиланган.