СПЛ, 10-тур.  Роналдунинг голи «Ан-Наср»га ғалаба келтирди

СПЛ, 10-тур.  Роналдунинг голи «Ан-Наср»га ғалаба келтирди

Олдин маълум қилганимиздек бугун Саудия Арабистони 10-тури доирасида «Ан-Наср» сафарда «Дамак» меҳмони бўлди.

1-бўлим сўнгги сонияларида меҳмонлар ҳисобни очиб, таймни ғалаба билан якунлашган эди. Аммо, учрашувнинг 2-қисмида мезбонлар жарима зарабалари туфайлик ғалабани илиб кетишди. 52-дақиқада Талиска ҳисобни тенглаштирган бўлса, 56-дақиқада эса Роналду жарима зарбасидан чиройли гол муаллифига айланиб, жамоасига муҳим ғалабани келтирди – 2:1.

Шундай қилиб, Ар-Риёд клуби 22 очко билан амалдаги чемпион «Ал-Иттиҳод»ни (20 очко) ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилди. Пешқадам «Ал-Ҳилол» ҳисобида 26 очко бор. «Дамак» 10-ўринда.

Табиийки Роналду 11та гол билан Саудия Про лигасида энг яхши тўпурар бўлиб турибди.

Саудия Про лигаси. 10-тур
АН-НАСР – ДАМАК 2:1
Голлар: 0:1 – 45 Нкуду, 1:1 – 52 Талиска, 2:1 – 56 Роналду.
Ан-Наср – Ан-Наджар, Бушаль, Лапорт, Ал-Амри, Теллес, Отавио, Талиска, Фофана, Ал-Ҳайбари (Гариб, 46), Мане, Роналду.
Дамак – Зегба, Саноуси Муҳаммад (Солан, 69), Шафаи, Бедран, Aл Энази, Антолич (Аш-Шаҳрани, 88), Станчу, Нкуду, Хамед, Ал-Зеин (Макинг, 81), Сисей (Ҳариси, 81).