Хабарларга кўра, келажакда сербиялик ҳужумчи Душан Влаҳович асосий ҳужумчи лавозимини эгаллаши эхтимоли юқори. El Nacional хабарига кўра, форвард "Ювентус"да маълум қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Шу боис шартномани 2026 йилгача узайтириш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Хабарда айтилишча, Влаҳовичнинг амалдаги шартномаси шартларини бажариши ва масум сўнггида Турин клубини тарк этиши эҳтимоли юқори.
Амалга ошиши мумкин бўлган трансферга жавобан "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик аллақачон Влаҳовичнинг Каталония клубига ўтиши борасида ижобий фикр билдирган.