Кунде учун «шаҳарликлар» ҳам даъвогар

Кунде учун «шаҳарликлар» ҳам даъвогар

«Манчестер Сити» «Севилья» ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Жюл Кунде учун курашга киришди.

Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди. Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олмоқчи. Олдинроқ «Севилья» ҳимоячисини 60 миллион еврога баҳолаётгани хабар қилинганди. Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчига «Челси» ва «Барселона» ҳам қизиқиш билдирмоқда. 23 ёшли Кунде ўтган мавсумда андалусияликлар сафида барча турнирларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.