«Бавария» Итони нишонга олди

«Бавария» Итони нишонга олди

«Бавария» ушбу ёзда кўплаб трансферларни амалга оширишга ҳаракат қилади.

Клубни тарк этиши кутилаётган ҳимоячилар бор. Шу сабабли, раҳбарият янги ҳимоячилар изламоқда. Bild нашри хабар беришича, мюнхенликлар «Штутгарт»дан Хироки Итони ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди. Жамоа унинг 30 миллион евролик товон пулини тўлашга тайёр. Ито штутгартликлар билан ажойиб мавсум ўтказди. У 2021 йилда 400 минг евро эвазига сотиб олинган ва энди 30 миллион евро фойда келтирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Хироки Япония таркибида Осиё кубогида иштирок этган. У 3та ўйинда майдонга тушган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.