«Ньюкасл»да ҳам тозалаш бошланди

«Ньюкасл»да ҳам тозалаш бошланди

Жорий мавсум якунлари бўйича еврокубокларга йўлланмани қўлга кирита олмаган «Ньюкасл»да таркибни тозалаш бошланди.

Саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин энг бадавлат клубларидан бирига айланган «Ньюкасл» сўнгги мавсумларда бир неча трансферларни амалга оширган бўлса-да, ҳали ўйинларда барқарорликни таъминлай олгани йўқ. Ёзги трансферлар вақтида янги ижрочилар таклиф этилади. Ҳозирча клуб, беш нафар футболчини кузатиб қўйганини эълон қилди. Унга кўра, жамоани дарвозабон Лорис Кариус, ҳимоячилар Поль Дамметт ва Келл Уоттс,  ярим ҳимоячилар Жефф Хендрик ҳамда Мэтт Ритчи тарк этди. Улар клуб билан шартномаси якунлангани боис эркин агент мақомида бошқа иш жойи қидиради.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.