Саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин энг бадавлат клубларидан бирига айланган «Ньюкасл» сўнгги мавсумларда бир неча трансферларни амалга оширган бўлса-да, ҳали ўйинларда барқарорликни таъминлай олгани йўқ. Ёзги трансферлар вақтида янги ижрочилар таклиф этилади. Ҳозирча клуб, беш нафар футболчини кузатиб қўйганини эълон қилди. Унга кўра, жамоани дарвозабон Лорис Кариус, ҳимоячилар Поль Дамметт ва Келл Уоттс, ярим ҳимоячилар Жефф Хендрик ҳамда Мэтт Ритчи тарк этди. Улар клуб билан шартномаси якунлангани боис эркин агент мақомида бошқа иш жойи қидиради.