Кроос ўрнига икки номзод бор...

Кроос ўрнига икки номзод бор...

«Реал»нинг германиялик легионери Тони Кроос тез орада бошланадиган Европа чемпионатидан кейин профессионал фаолиятини тугатишини маълум қилди.

Бу қарор мадридликлар учун кутилмаган бўлди. Клуб 34 ёшли ярим ҳимоячига янги битим таклиф қилаётган эди. Энди «Қироллик клуби» Кроосга ўринбосар топиши керак. AS нашрининг ёзишича, Испания чемпиони икки юлдузни кўзлаяпти. Улардан биринчиси немис футболи вакили - «Бавария»да ўйнаётган Жошуа Киммих, иккинчиси «Манчестер Сити»да ўйнаётган испаниялик Родри. Тони Кроос «Реал» таркибига 2014 йили ёзда «Бавария»дан кўчиб ўтган эди. Ўн йил давомида моғир ярим ҳимоячи 463та учрашувда майдонга тушиб,  28та гол ва 98та ассист муаллифи бўлди. Бу футболчи мадридликлар сафида 4 маротабадан Испания чемпионлиги, Суперкубоги,  Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди, 5 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.