“Бавария” ПЧЖ рахбаридан узр сўради

“Бавария” ПЧЖ рахбаридан узр сўради

Мюнхенликлар рахбарияти кечаги ўйиндаги мухлислар томонидан намойиш қилинган банер бўйича баёнот берди.

"Бавария" клуби кеча ЕЧЛ бешинчи туридан ўрин олган ПСЖга қарши ўйинда мюнхенлик мухлислар томонидан стадионда намойиш қилинган банерлар бўйича Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради.

Кеча "Бавария" мухлислари стадионда "Вазир, клуб эгаси, телеҳуқуқлар эгаси, УЕФА ижроқўм аъзоси, Европа клублари ассоциацияси раиси – барчаси биттадами?", деб ёзилган банерларни намойиш қилишганди. Бундан ташқари, аренада ҳақоратомуз маънодаги банерлар ҳам кўриниш берди.

"Бавария" клуби рақиблар ва уларнинг вакиллари стадионда ўзларини ҳақорат қилингандек ҳис қилганлари учун узр сўрайди.

Клуб бу банерларнинг бизга алоқаси йўқлигини ва жамоа позициясини кўрсатмаслигини маълум қилади. Бу шиорлар узоқ муддатдан бери яхши алоқаларда бўлган икки клуб муносабатларини акс эттирмайди", -дейилади "Бавария" клуби берган баёнотда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.