"Бавария" ва "Барселона" "Лилл" форварди учун курашади

"Бавария" ва "Барселона" "Лилл" форварди учун курашади

"Бавария" ва "Барселона" "Лилл" ҳужумчиси Жонатан Девидга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

 Футболчининг яхши ўйини ва уни текинга кўлга киритиш имконияти иккала клубни ҳам ўзига тортмоқда. Футболчининг "Лилл" билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Демак, январда у бошқа клублар билан музокара олиб бориши мумкин. 

 Канадалик футболчи 2020 йилдан буён "Лилл"да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда 24 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 19 та ўйин ўтказиб, 13 та гол уришга муваффақ бўлди. 

 Девиднинг ўзи аввалроқ Англия премер-лигасида ўйнаш истаги борлигини билдирган ва ҳақиқатан ҳам унга Премер-лигадан қизиқиш бор эди. Ҳозирда ОАВ  футболчига қизиқаётган жамоалар хусусида "Бавария" ва "Барселона"ни тилга олишмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.