АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Якунланган мавсумнинг иккинчи ярмида «Специя» шарафини ҳимоя қилган Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Рома»га қайтди
Чунки ижара келишуви 30 июнь куни ўз кучини йўқотди. Ҳамюртимизнинг «Рома» билан шартномаси эса 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Айни пайт Элдорга 2та потенциал даъвогар бор - «Галатасарой» (Туркия) ва ПАОК (Греция). Sportday.gr нашри хабарига қараганда, юнонистонликлар 28 ёшли ҳужумчи трансферининг молиявий томонларини ўрганишмоқда. «Галатасарой» эса ҳамюртимизни ижара келишуви асосида ўйнатмоқчи. Унга клуб бош мураббийи Окан Бурукнинг шахсан ўзи қизиқмоқда. «СЭ» нашрида ёзилишича эса, Рим клуби ҳозирча Шомуродов масаласида ҳеч қандай расмий таклиф олмаган. Бироқ бош мураббий Жозе Моуриньо ҳамюртимизга фақат захира футболчиси сифатида қарамоқда.
Айтганча, термамиз сардорига Москванинг «Спартак» клубидан ҳам таклиф бўлган. Аммо, Legalbet маълумотига кўра, 28 ёшли форвард Россия чемпионатига қайтишга рози бўлмаган.
Маълумот учун, Элдор мавсум-2022|2023да барча мусобақалар ҳисобидан 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 2та ассист қайд этди.
* * * * * * * * * *
ПОРТУГАЛИЯ ЙИҒИНИДА МАШАРИПОВ ҲАМ БОР
Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби кеча Португалияда йиғин бошлади. «Ар-Риёд» нашри маълумотига қараганда, илк ўқув-машғулотлар жараёнига жалб этилган футболчилар қаторида ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳам бор. Олдинроқ терма жамоамиз ярим ҳимоячиси клубдан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Эслатма, Машарипов ва Ар-Риёд клуби ўртасида жорий йил охиригача мўлжалланган шартнома бор.
* * * * * * * * * *
ТУРКИЯ СУПЕРЛИГАСИ РЕГЛАМЕНТИДА ЎЗГАРИШ
Туркия Суперлигаси клублари янги мавсумдан эътиборан Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон фуқаролигига эга 1 нафардан футболчини ўз таркибига легионерлар лимитидан ташқари ҳолатда жалб этиши мумкин. Чемпионат регламентига шу мазмунда ўзгартириш киритилди. Демак, Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров эндиликда «Фотиҳ Қорагюмрук»да легионер саналмаслиги мумкин, агар клуб рўйхатда кўрсатилган 5та мамлакатдан бошқа футболчи олмаса. Айтганча, италиялик Фабио Каннаваро «Фотиҳ Қорагюмрюк» бош мураббийи лавозимини эгаллаши мумкин. Турклар фаолияти давомида «Ал-Наср» (Саудия Арабистони), «Гуанжоу Эверганд» (Хитой) ва «Беневенто» (Италия) клубларида ишлаган «Олтин тўп» соҳибига реал номзод сифатида қарашмоқда. Отабек Шукуров эса «Фенербахче» эътиборида турибди. Бу ҳақда fotomac.com.tr сайти хабар тарқатди: «Суперлига мавсумини 2-ўринда якунлаган «Фенербахче» таркибини кучайтириш бўйича иш бошлади. Хусасан, кун тартибига «Фотиҳ Қоракюмрюк» либосида бир мавсум тўп тепган Отабек Шукуров трансфери кўтарилди». Маълумот учун, ўтган йили ёзда «Шаржа»дан 420 минг еврога сотиб олинган ҳамюртимиз дебют мавсумида чакки таассурот қолдирмади: 31та ўйинда 1тадан гол ва ассист. Таъкидланишича, Шукуровнинг трансферни чамаси 1 миллион еврога баҳоланиши мумкин.
* * * * * * * * * *
ҲУСАНОВ ТУР РАМЗИЙ ЖАМОАСИДА
Football.by нашри «Энергетик-БГУ» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни Беларусь чемпионати Олий лигаси 13-тур рамзий жамоасига киритди. Ҳамюртимиз «Торпедо-БелАЗ»га қарши сафар ўйини (1:1)да тўлиқ 90 дақиқа давомида фаол ҳаракатланган эди. Ёш ҳужумчи Амирбек Бақоев эса ўша учрашувнинг 51-дақиқада захирадан майдонга тушди. «Талабалар» кейинги баҳсда «Ислочь»ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида ютқазишди. Яқиндагина миллий жамоамиз сафида дебютини нишонлаган Абдуқодир Ҳусанов бунисида ҳам тўлиқ вақт ўйнаган бўлса, бошланғич таркибдан жой олган Улуғбек Бақоевнинг ўғли танаффусда алмаштирилди.
* * * * * * * * * *
«СПАРТАК»НИНГ ҚИЗИҚИШИ ЖИДДИЙМИ?
РПЛ етакчиларидан бири - «Спартак» (Москва) «Пари НН» ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошевга қизиқмоқда. Euro-football.ru сайти хабарида таъкидлашича, москваликлар айни пайт жароҳатланган португалиялик Томаш Тавареш ўрнига чап қанот ҳимоячиси қидирмоқдалар. «Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланган 22 ёшли легионеримиз якунланган мавсум 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист муаллифига айланди. Эътиборли томони, Иброҳимхалил РПЛдаги дебют голини ўтган йили айнан «Спартак» дарвозасига урганди. Унинг Нижний Новгород клуби билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.
* * * * * * * * * *
БОР УМИД ЖАВОБ ЎЙИНИДАН
«Ордабаси» Қозоғистон кубоги ярим финали дастлабки ўйинида «Астана»га кичик ҳисобда имкониятни бой берди - 0:1. Рақиб жамоа майдонида бўлган баҳсда Шимкент клубидаги легионерларимиз - Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқов ўзаро ўрин алмашишди. Аниқроғи, Бобур 64-дақиқада айнан Шаҳбоз ўрнига майдонга тушди ва сариқ карточко олишга ҳам улгурди (83-дақиқада). Жавоб ўйини 6 июль кунига белгиланган. «Ордабаси»нинг ҚПЛдаги ишларига келсак, жамоа 14-турда «Аксу»ни қабул қилиб, рақибни 2та жавобсиз гол билан «сийлади» (бу ўйинда Умаров қатнашмади, Абдухолиқов 67-дақиқачага тўп сурди). Шимкентликлар айни пайт турнир жадвалида 2-ўринда боришмоқда. Пешқадам «Астана» 3 очко олдинда, лекин «Ордабаси» захирасида 2та ўйин бор.
Дарвоқе, «Ордабаси» КЛ иккинчи саралаш босқичида Польшанинг «Легия» клуби билан куч синашади. Эътиборлиси, қуръадан сўнг igol.pl (Польша) сайти Бобур Абдухолиқовни «Ордабаси»нинг энг хавфли футболчиси сифатида таърифлади: «Қозоғистон жамоаси таркибида ўта сермаҳсул ҳужумчи бор - Бобур Абдухолиқов. «Легия» вакиллари унга алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Гап яқинда Польшанинг бир қатор клублари эътиборига тушган ва аниқ таклифлар олган футболчи ҳақида кетмоқда».
* * * * * * * * * *
ТЎХТАХЎЖАЕВ «АЛ-ГАРАФА» БИЛАН ХАЙРЛАШДИ
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Қатарнинг «Ал-Гарафа» клуби билан расман хайрлашди. Ар-Райян шаҳри жамоаси бу ҳақда хабар бериб, тажрибали футболчига кейинги фаолиятида омад тилади. Ислом Қатарга 2022 йилнинг 28 июль куни йўл олганди. Охирги маълумотларга қараганда, айни пайт Суперлиганинг икки клуби - «Навбаҳор» ва «Турон» 33 ёшли футболчини ўз сафида кўрмоқчи.
* * * * * * * * * *
ИКРОМ АЛИБОЕВ САФГА ҚАЙТДИ
Жанубий Корея «К»-лигаси иштирокчиси «Канвон» ярим ҳимоячиси Икром Алибоев 2 ойлик танаффусдан сўнг майдонга тушди. Ҳамюртимиз жароҳат туфайли бу орада 7та ўйинни ўтказиб юборди. Бироқ Алибоевнинг қайтиши «Канвон»га наф бермади. Жамоа ҳамюртимиз 57-дақиқада майдонга тушган баҳсда «Инчеон»га ягона гол туфайли ютқазди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789