Про лига, 2-тур: "Қўқон-1912", "Шўртан" ва "Хоразм"да ғалаба

Про лига, 2-тур: "Қўқон-1912", "Шўртан" ва "Хоразм"да ғалаба

Хабарингиз бор, бугун Про лига 2-тури доирасидаги 3 та ўйин якунига етди

Жумладан, Қўқондаги стадионда бир йил давомида олиб борилган таъмирлаш ишларидан кейин жамоа уй стадионига қайтди. Про лиганинг очилиш ўйинида «Қўқон-1912» жамоаси «Машъал»ни мағлуб этди. Ягона голга Санъат Шихов  (жарима зарбасидан) муаллифлик қилди – 1:0. 
Шу тариқа, «Қўқон-1912» 2-турдан кейин 4 очко билан ҳозирча пешқадамга айланди. «Машъал» мавсумни кетма-кет мағлубият билан бошлади.
«Хоразм» ҳам ўз майдонида Шаҳзод Бешимовнинг голи эвазига «Навбаҳор-Фарм»ни мағлуб этган бўлса, «Ғиждувон» ўз майдонида «Шўртан»га имкониятни бой берди. Шу тариқа, «оқ бўрилар» ҳам очколари сонини 4тага етказишган бўлса, «Хоразм» дастлабки ғалабаси туфайли ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйди.
Турнинг яна 2 учрашуви эртага, пайшанба куни ўтказилади.

Про лига, 2-тур
22 март, чоршанба
"ҒИЖДУВОН"-"ШЎРТАН"- 1:2 
Голлар: Бекзод Сувонов, 13 (0:1), Муслим Қурбонов, 77 (1:1), Асадбек Самариддинов, 89 (1:2)
Ноаниқ пеналтиМуҳриддин Зоиров, 43 (Шўртан), Шаҳбоз Нуриддинов, 68 (Шўртан)

"ҚЎҚОН-1912"- "МАШЪАЛ"- 1:0
Голлар: Санъат Шихов, 68 (1:0)
Четлатиш: Шота Гвазава, 73 (Машъал)

"ХОРАЗМ"-"НАВБАҲОР-ФАРМ"- 1:0 
Голлар: Шаҳзод Бешимов, 61 (1:0)

23 март, пайшанба
16:30 АРАЛ  АНДИЖОН-СГС
Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Қувондиқ Дўсчанов, Жасур Турсунбоев
Назоратчи: Набижон Рўзимов
Комиссар: Бекзод Арипов

18:00 ДИНАМО  ЮНИРEД
Ҳакамлар: Иля Илин, Александр Буров, Акмал Ғиёсов
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
Комиссар: Шерзод Ражабов.
333.jpg