«МЮ» улардан воз кечди...
«Манчестер Юнайтед» раҳбарлари келаси ёзда жамоани қайта қуришни режалаштирилмоқда.
Хабарингиз бор, бугун Про лига 2-тури доирасидаги 3 та ўйин якунига етди
Жумладан, Қўқондаги стадионда бир йил давомида олиб борилган таъмирлаш ишларидан кейин жамоа уй стадионига қайтди. Про лиганинг очилиш ўйинида «Қўқон-1912» жамоаси «Машъал»ни мағлуб этди. Ягона голга Санъат Шихов (жарима зарбасидан) муаллифлик қилди – 1:0.
Шу тариқа, «Қўқон-1912» 2-турдан кейин 4 очко билан ҳозирча пешқадамга айланди. «Машъал» мавсумни кетма-кет 2 мағлубият билан бошлади.
«Хоразм» ҳам ўз майдонида Шаҳзод Бешимовнинг голи эвазига «Навбаҳор-Фарм»ни мағлуб этган бўлса, «Ғиждувон» ўз майдонида «Шўртан»га имкониятни бой берди. Шу тариқа, «оқ бўрилар» ҳам очколари сонини 4тага етказишган бўлса, «Хоразм» дастлабки ғалабаси туфайли ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйди.
Турнинг яна 2 учрашуви эртага, пайшанба куни ўтказилади.
Про лига, 2-тур
22 март, чоршанба
"ҒИЖДУВОН"-"ШЎРТАН"- 1:2
Голлар: Бекзод Сувонов, 13 (0:1), Муслим Қурбонов, 77 (1:1), Асадбек Самариддинов, 89 (1:2)
Ноаниқ пеналти: Муҳриддин Зоиров, 43 (Шўртан), Шаҳбоз Нуриддинов, 68 (Шўртан)
"ҚЎҚОН-1912"- "МАШЪАЛ"- 1:0
Голлар: Санъат Шихов, 68 (1:0)
Четлатиш: Шота Гвазава, 73 (Машъал)
"ХОРАЗМ"-"НАВБАҲОР-ФАРМ"- 1:0
Голлар: Шаҳзод Бешимов, 61 (1:0)
23 март, пайшанба
16:30 АРАЛ – АНДИЖОН-СГС
Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Қувондиқ Дўсчанов, Жасур Турсунбоев
Назоратчи: Набижон Рўзимов
Комиссар: Бекзод Арипов
18:00 ДИНАМО – ЮНИРEД
Ҳакамлар: Иля Илин, Александр Буров, Акмал Ғиёсов
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
Комиссар: Шерзод Ражабов.
«Манчестер Юнайтед» раҳбарлари келаси ёзда жамоани қайта қуришни режалаштирилмоқда.
Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос фаолиятини Италия «А» сериясида давом эттириши мумкин.
Бундеслигада порлаган Кристофер Нкунку учун гранд клублар жиддий кураш олиб борган эди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789