Relevo нашри хабарига кўра, Мюнхен гранди 23 ёшли канадалик футболчи билан келаси ёзда эркин агент сифатида хайрлашади. Эслатиб ўтамиз, Дэвис аввалроқ бир неча бор «Бавария» билан шартномасини узайтиришдан бош тортган ва Мюнхен клуби раҳбарияти таклиф қилишга тайёр бўлмаган маошни талаб қилганди. Дэвисни келаси ёзда қўлга киритиш учун «Реал Мадрид» фаворит бўлиб турибди. «Қироллик клуби» аллақачон футболчининг яқинлари билан алоқаларни йўлга қўйган. Альфонсонинг ўзи ҳам «Сантьяго Бернабеу»га кўчиб ўтишга тайёр.