АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Парижга жиддий имтиҳонда ўз кучи ва малакасини синовдан ўтказмоқ , мазкур муҳим жараёнга қандай ҳозирлик кўрганини исботламоқ мақсадида отланган эди.
Aфсуски, йигитлар дастлабки икки имтиҳонда грант ёки «контракт»га ўтиш учун етарли балл ололмадилар репетиторлар тили билан айтганда. Оддий ифода этганда, дуранг ёки ғалаба учун зарур голларни уриш имконини тополмадилар. Aйни шу аламли факт устида кескин фикр-мулоҳазалар бораётган бир паллада Давлат қабул комиссияси томонидан «контракт» ва грант асосида ўқийдиган абитуриентлар учун минимал ўтиш баллари миқдори эълон қилинди. Бунда аввалги йиллар белгиланган минимал балл даражасидан воз кечилмади. Яъни тўлов-шартнома учун 56,7 балл, давлат гранти учун 68 балл минимал чегара сифатида белгиланди. Тасдиқланган 56,7 балл максимал натижа (189 балл)нинг 30 фоизига тенг. 68 балл эса энг юқори кўрсаткичнинг 36 фоизини ташкил этади.
Азиз мухлислар, минимал ўтиш баллари ва футбол, олимпия термасининг Франциядаги икки мағлубияти ўртасида қандай алоқадорлик борлигини ўйлаб, бош қотирманг. Юзаки қараганда, футболнинг минимал ўтиш балларига умуман алоқаси йўқдек кўринади. Aслида эса йўлланмаси зўрға қўлга киритилган Париж-2024даги икки мағлубият тўғридан-тўғри шундай шармандали, аянчли минимал баллар билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда мактаб таълимининг даражаси шу қадар қуйига тушганки, мутасаддилар максимал баллдан 30 ва 36 фоизини қайд этган абитуриентларни ҳам талабаликка қабул қилишга мажбурлар. Ваҳоланки, давлат таълим стандартларига кўра, 30 ёки 36 фоиз натижа қайд этган ўқувчига бир баҳо ҳам қўйиб бўлмайди. Париж-2024да иштирок этаётган спортчиларимиз ҳам айни аҳволдаги мактаб таълими муҳитида вояга етишган. Шу маънода Темур Кападзе шогирдларидан бундан ортиғини кутиш бошдан икки ҳисса баланд сакрашни талаб қилишдек гап. Бошдан икки ҳисса баланд сакраш эса реал воқелик ҳисобланмайди.
Кириш тест-синовларида 56,7 ва 68 балл қайд этиб, талабага айланган абитуриентларда ҳам юқори балл тўплаш иштиёқи бўлгани аниқ. Лекин хоҳиш-иштиёқнинг ўзи билан юқори балл тўплаш имконсиз эканлиги - барчага аён ҳақиқат. Ана, Темур Кападзе шогирдлари Испания ва Миср олимпиячиларига қарши баҳсларда беқиёс иштиёқ, мислсиз хоҳиш билан тўп суришди. Футбол ҳақиқати эса яна бир бор кўрсатдики, кучлиларга қарши фақат хоҳиш ва иштиёқнинг ўзи билан тўп суриш, ғалабага умид боғлаш июль ойида серқуёш Ўзбекистонда қор ёғишини кутиш билан баравардир. Хўш, Ўзбекистон спорти тарихида янги саҳифа очган Диёра Келдиёрова жаҳон ва Олимпиада чемпиони Ута Aбэни шундай беқиёс иш-тиёқ, милссиз хоҳиш эвазига енгдими? Инкор этмаймиз, Диёрада ғалаба қозониш учун беқиёс иштиёқ, милсиз хоҳиш яққол барқ уриб турди. Aммо у кучли рақибасини юқори даражадаги тайёргарлик эвазига таслим қилди.
Ўзбекистонлик футбол мухлислари Париж кўчалари бўйлаб, «Темурийлар келди, Бобурийлар келди», - дея куйлаб боришаётганини кўриб, очиғи, ўз-ўзидан миямизга бир хаёл келганди: «Сал ошириб юборишмаяптими?» Соҳибқирон Aмир Темур ҳарбий юришлар чоғи жанг қилишни юксак даражага кўтарган ва ғалаба нашидасини сурган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур шайбонийлардан учралган аламли мағлубиятлардан тўғри хулоса чиқариб, юксак ҳарбий маҳорат эвазига Иброҳим Лўдининг кўп минг кишилик қўшинини енгган, Ҳиндистонни ўзига бўйсундирган. Ҳар икки буюк аждодимизнинг ғалабалари замирида ўз давридаги илм-фан ютуқлари ётганини кўпчилик яхши билади. Париж кўчалари бўйлаб, «Темурийлар келди, Бобурийлар келди», - деб куйлаган мухлислар, уларнинг қўллаб-қувватлашларидан завқланган футболчилар буюк аждодларимизга муносиб бўлмоқ учун хоҳиш ва иштиёқнинг ўзи етарли эмаслигини ўйлашганми? Улар кириш тест-синовларида мажбурий фанлардан мавжуд имкониятнинг 45 фоизини қайд этган авлод вакиллари эканликларини ҳисобга олсак, саволнинг жавоби ижобий янграмаслиги аёнлашади. Тўғри, футбол ва таълим мавзусини бир-бирига боғлаб мулоҳаза юритаётганимизни кимлардир маъқуллашмайди. Улар билган ҳақиқатга кўра, жаҳон футболидаги донгдор юлдузларнинг барчаси ҳам билим бобида мақтанолмайдилар. Биз ҳам бу маълумот ва мулоҳазаларга қарши бормаймиз. Бироқ факт шуки, қайсидир маълумотларни ўзлаштирмаган ўша донгдор футболчилар бошқа усуллар орқали ўзларида тафаккур жараёнини ривожлантиришган ва майдонда ижобий фикрлашга одатланишган.
Испаниялик олимпиячиларга қарши кечган биринчи ўйинда вакилларимиз рақиб жарима майдони атрофида тез-тез пайдо бўлишди ва хавфли вазиятлар юзага келтирувчи ҳарорат остида ҳаракатланишди. Бўлди! Бундан ортиғига уларнинг кучлари етмади. Томоша жараёнида мухлисларда шундай таассурот уйғондики, олимпиячиларимиз рақибга нисбатан яхшироқ ўйнашди, испанияликлардан чўчимай ҳаракатланишди. Қадимда рақиб камондан қанча кўп ва кучли ўқ ёғдирмасин, моҳир жангчилар ҳужумларни мустаҳкам совут орқали моҳирона қайтаришган, ўзларига зарар еткизмасдан, пайт пойлаб, ҳужумга ўтиш асносида ғалаба қозонишни уддалашган. Дастлабки учрашувда испаниялик олимпиячилар вакилларимизга қарши шундай йўл тутишди. Темур Кападзе эса кучли рақиб ҳимоясини ёриб ўтадиган йўлни топа олмади. Бошқача айтганда, у ҳар икки ўйинда ҳам тактик маҳорат бобида рақиб мураббийларига ютқазди. Ҳа, шундай! Бош мураббий беқиёс иштиёқ оловида ёниб турган, бемисл хоҳиш олға ундаётган футболчилар учун энг мақбул тактик йўлни белгилаб беролмади, кўрсатолмади. У ўз даражасида ўйин услубини шакллантирди ва бу катта доира учун камлик қилиши маълум бўлди. Бунинг учун ёш ва изланувчан Темур Кападзени айблаб ўтирмаймиз. Зеро, мулоҳазаларимиз айблов тариқасида эмас, балки аччиқ ҳақиқатни тан олиш ва янги марралар сари олға бориш маъносида ёзилмоқда.
Адолат юзасидан айтиш керак, ҳар икки ўйинда футболчиларимизга бироз омад ҳам етишмади. Дейлик, Остон Ўрунов ва Элдор Шомуродов учун ҳар икки ўйинда гол уришга етарли даражада вазиятлар яратилди. Бироқ ҳар икки катта ёшли футболчи бундан унумли фойдаланолмади. Умуман олганда, Темур Кападзе танлаган катта ёшли 3 нафар футболчи ҳам мухлислар ва мураббий ишончини оқламади. Доимий мухлисимиз Маъруфхон Тошкандий таъкидлашича, Остон Ўрунов ўрнига Жалолиддин Машариповни олиб бориш яхшироқ вариант бўларди. Aгар Aбдурауф Бўриев ўрнида Отабек Шукуров ҳаракатланганида, олимпия терма жамоамиз ўйини қандай тус оларди? Энди бу каби гап-сўзлар ва саволлар ҳар қанча айтилмасин, берилмасин, заррача амалий аҳамияти йўқ. Негаки, мухлислар ва мутахассислар онг-у шуурида ғужғон ўйнаётган мулоҳазалар, вариантлар Темур Кападзега ҳам тинчлик бермаётгани факт. У очиқ айтишга қийналадиган аччиқ ҳақиқат шуки, катта ёшли футболчиларни танлаш жараёнида хатога йўл қўйилди. Лекин хатолар Темур Кападзе олимпиячилар билан бирга амалга оширган ишлар аҳамиятини асло пасайтирмайди. Энг охирги хулоса шуки, вакилларимиз илк бор Олимпиадада иштирок этишди. Иштирок этишдими, демак, футболимиз бир қадам олға ташлади!
Начора, футбол байрамини яна кейинроққа суришдан бошқа илож йўқ. Ҳозирча эса Диёра Келдиёрованинг олтин медали билан овунамиз. Балли, Ўзбекистоннинг жасур қизи! Дзюдонинг биринчи Олимпиада олтин медали муборак, мустақил Ўзбекистон спорти тарихида ёзги олимп ўйинларида аёл-қизлар томонидан расмийлаштирилган илк олий проба муборак, азиз юртдошлар!
Муҳаммад ВАЛИ
Давоми бор. Мазкур таҳлилий мақола ва бошқа қизиқарли мулоҳазаларни “ИнтерФУТБОЛ” газетасининг бугунги (сешанба) сонида мутолаа қилишингиз мумкин.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789