Биринчидан, германиялик мураббийнинг дебюти Хорватия термасига қарши ўйин (ЕМЛ 1-тури)га тўғри келди ва унда австрияликлар кучли рақибни 3:0 ҳисобида енгишди. Дания термаси билан бўлган иккинчи ўйин эса футбол атрофидаги ғалати ҳодисотларга уланди...
* Австрияликлар 10 июнь куни Франция термасини айнан «Эрнст Хаппел»да қабул қилишди. ЕМЛ 3-туридан ўрин олган бу учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Демакки, стадионга боғлиқ муаммони тезда ҳал қилишган.
* Австрияда бир неча кун тинмаган жала сув тошқинларини келтириб чиқарди. Кўчаларни сувдан «тозалаш» ишларига ўт ўчирувчилар ҳам жалб қилинишди. Юқори Австрияда эса 30 минг хонадон электр энергиясиз қолди.
Аввалига Австрия пойтахти - Венада жойлашган «Эрнст Хаппель» стадионида юзага келган электр таъминотига боғлиқ узилиш туфайли ўйин 1,5 соатга кечиктирилди. Умуман, ўша куни нафақат стадион, балки бутун атрофда электр тизими ишдан чиқди, оқибатда хиёбондаги аттракционлар ҳам тўхтаб қолди, одамлар маълум муддат бир неча метр баландликда ўтиришди. Хонанда Falco гуруҳининг Out of the Dark қўшиғини ҳазил тариқасида куйлаётган вақт стадион чироқлари ёнди ва ўйин бошланди.
Энг қизиғи, арена зулматдан қутулгач, ҳамма майдон ўртасида пайдо бўлган каттагина чуқурликка эътибор қаратди. Бундан айниқса, даниялик ҳужумчи Андреас Сков Ольсен ғоят ажабланди. Ҳар ҳолда, у тўсатдан юзага келган чуқурлик даражасини кўрсатиш учун ҳаттоки, оёғини тешикка суқди. Изоҳ берилишича, стадионда катта «ўра» пайдо бўлганига Австрияда кузатилган кучли ёғингарчилик сабабдир. Тўғри, бу якуний хулоса эмас, ҳозирча барчаси ўрганилмоқда.