Даъвогарларга дахлдор баъзи маълумотларни келтирган ҳолда, албатта.
- ОФК 4та миллий футбол ассоциацияси ОК-2023 мезбони бўлишга қизиқиш билдирганини эълон қилди:
*** Австралия
*** Индонезия
*** Ж.Корея
*** Қатар
Даъвогарлар 31 августга қадар ҳукумат кафолатини тақдим этишлари керак. Мезбон мамлакат ҳақидаги қарор эса 17 октябрь куни чиқарилади. Бетараф кузатувчилар нуқтаи назари бўйича айтганда, 4та даъвогар орасида Ж.Корея варианти яхшироқ кўринади, албатта. Стадионлар бор, тижорат қизиқиши яхши, ёз унча иссиқ эмас (яъни турнирни 2024 йилга қолдиришга тўғри келмайди). Қолган 3та номзодга келсак, уларда лоақал 1та банд бўйича муаммо бор.
Австралия: стадионлар бор, тижорат қизиқиши яхши, бироқ мамлакат 2023 йилнинг июнь-июль ойлари Янги Зеландия билан бирга аёллар ўртасидаги жаҳон кубогини қабул қилади. Шунинг учун бу ҳолатда Осиё кубогини 2024 йилнинг январига қолдиришга тўғри келиши мумкин.
Индонезия: талаб даражасидаги стадионлар камлик қилиши мумкин, тижорат қизиқиши яхши, мамлакат 2023 йилнинг май-июнь ойлари ёшлар ўртасидаги ЖЧни қабул қилади. Қисқаси, Осиё кубоги муддатини кўриб чиқишга тўғри келади катта эҳтимол. Лекин ҳолат Австралия вариантидек ёмон эмас.
Қатар: стадионлар етарли, тижорат қизиқиши ўта юқори эмас, 2023 йилнинг ёзида ўйнаш имконсиз...