Олдин маълум қилганимиздек, бугун Ўзбекистон Суперкубоги ўйини доирасида мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» ва кубок соҳиби «Насаф» ўзаро майдонга тушди.
Пойтахтадаги муҳташам «Бунёдкор» стадионида 14 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ўтган учрашувнинг асосий вақти (100 дақиқа давом этди) дуранг билан якунланди. Суперкубок учрашуви низомига кўра жамоалар пеналтилар сериясига таклиф этилди.
Пенальтилар сериясида эса катта саҳнага олимпиячимиз Абувоҳид Неъматов чиқди ва омад «Насаф»га кулиб боқди. Қаршиликлар дарвозабони Абдувоҳид Неъматов 3та зарбани қайтариб, жамоасига ғалабани келтирди ва ҳақли тарзда учрашувнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.
Шу тариқа, «Насаф» ўз тарихида 3-марта (2016, 2023, 2024 йилларда ) Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқиб, бу борада ҳам пешқадамга айланди.
Айтганча, Бугунги учрашувни Туркия Клублар бирлиги бош котиб ўринбосари Серкан Терзи ҳамда Қозоғистон Профессионал футбол лигаси президенти Гани Кайназаров бевосита стадиондан туриб кузатиб боришди.
Ўзбекистон Суперкубоги-2024.
«ПАХТАКОР» – «НАСАФ» - 1:1 (0:0) ( Пен. серияси: 3:4)
Бош ҳакам: Азиз Асимов
VAR: Аҳрол Рисқуллаев;
Голлар: Драган Черан 54-пен. – Шароф Муҳиддинов 80.
«Пахтакор»: 35. Павел Павлюченко, 2.Беҳрўз Асқаров (15.Диёр Ортиқбоев, 86), 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Холматов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 22.Умар Адҳамзода, 31.Муҳаммадали Усмонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдураҳматов (6. Муроджон Раҳматов, 74), 14.Шароф Муҳитдинов, 27.Ислом Кенжабоев (30. Темур Чогадзе, 74), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич (10. Бобур Абдухолиқов, 73), 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жаба Жигаури (20. Виктор да Силва, 74), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (9. Жавоҳир Сидиқов, 83)