АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Европа чемпионати - нуфузли лигаларда тўп сурадиган европалик футболчилар саҳнаси.
Германияга АПЛ, Ла Лига, «А» Серия, Бундеслига ва Лига 1 юлдузлари келишди. Шунингдек, иккинчи эшелондаги кучли лигалар, жумладан, РПЛ вакиллари ҳам етарли. Бироқ Евродек йирик турнирда қатнашган жамоалар қайдномаларида экзотик мамлакатлар вакиллари ҳам йўқ эмасди. Масалан, Эрон, Жанубий Корея, БАА, Озарбайжон ва ... Англия 3-дивизионида тўп сурадиган футболчилар! Ҳикоямиз ана шу ажабтовур қаҳрамонларга бағишланган.
Георгий ГВЕЛЕСИАНИ, Грузия м.т.ж. ва Эрон чемпионати
Табиийки, Эрон чемпионати Европадаги терма жамоалар ўйинчилари эътиборини ўзига тортадиган лига эмас. Аксинча, эронлик футболчилар ўз маҳоратларини ошириш мақсадида хорижга, кучлироқ лигаларга интиладилар. Тўғри, 33 ёшли Гвелесиани бундан мустасно. У 2017 йилгача ўз юртида Тбилисининг «Динамо» клубида тўп сурди. Кейин Эронга боришни лозим топди ва 7 йил ичида «Зоб-Ахан», «Нассажжи», «Сепахон» ва «Персеполис» клубларида ўйнади. Георгий сўнгги икки мавсум «Персеполис» билан чемпионлик унвонини қўлга киритди.
Грузия терма жамоасида эса Евро-2024га қадар бир марта ўртоқлик учрашувида майдонга тушганди. Бироқ франциялик мураббий уни қайдномага киритди ва 3та ўйинда майдонга туширди.
Лука ГУГЕШАШВИЛИ, Грузия м.т.ж. ва Озарбайжон чемпионати
25 ёшли дарвозабон сўнгги мавсумни «Қорабоғ» клубида Андрей Лунёвнинг «соя»сида ўтказди, 13 марта майдонга тушиб, 10та тўп ўтказиб юборди ва 5та ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлай олди. 2022 йил январидан ҳозирга қадар Лука Озарбайжон клуби билан 3 карра чемпионга айланди. Ундан аввал Польшанинг 3-лигасида «Подляшье» ва Испания 3-лигасида «Рекреативо» жамоалари шарафини ҳимоя қилганди. Гугешашвили - асосий дарвозабон Георгий Мамардашвилининг ўринбосари.
Вернон ДЕ МАРКО, Словакия м.т.ж. ва БАА чемпионати
Терма жамоа ҳимоячиси амирликларда улғайишни маъқул кўрди ва у ерда ўзини яхши ҳис этди. Яъни, терма жамоа ўйинчиси мақомига доғ туширмади. Лекин ўтган йилнинг ёзида уни харид қилган «Хатта» клуби ижобий натижаларга эриша олмади: мавсумда атиги битта ғалабага эришиб, қуйи лигага тушиб кетди. 31 ёшли Вернон эса эркин агентга айланди.
Умуман, Де Марко - жаҳон фуқароси. У Аргентинада туғилди, Испанияда улғайди, «Земплин» ва «Слован» клубларидаги 9 йиллик иштирокидан кейин Словакия фуқаролигини қабул қилди. Терма жамоада 10 марта майдонга тушиб, битта гол урган. Евро-2024да эса майдонга тушмади.
Таульянт СЕФЕРИ, Албания м.т.ж. ва БАА чемпионати
27 ёшли Сефери (Сулаймонов шарифи билан ҳам машҳур) ҳам сўнгги мавсумини БААда ўтказган. Албания терма жамоасининг аъзоси бир йил аввал «Ворскла»дан 250 минг евро эвазига «Бани Яс» клубига ижарага ўтиб, 11та голи билан янги жамоасига элитадаги ўрнини сақлаб қолишда ёрдам берди.
Таульянт Македонияда туғилган, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаганди. Қўшимчасига, 2014 йилда 2 марта асосий терма жамоанинг ўртоқлик учрашувида майдонга тушган ва терма жамоанинг энг ёш (17) футболчиси мақомини олганди. Лекин орадан 3 йил ўтгач, Албания терма жамоасида тўп суришга қарор қилди. Аввалига, у ёшлар жамоасида, 2019 йилда бош жамоада дебютини нишонлади. «Янг Бойз»да ўз ўйинини топа олмагач, Таульянт Албаниянинг «Тирана» клубига, ундан кейин «Ворскла»га ўтди. Терма жамоада эса 21та ўйинда 3та гол урди.
Евро-2024да ҳужумчи Италияга қарши тўлиқ, Хорватияга қарши захирадан майдонга тушган ҳолда иштирок этди, лекин гол ура олмади.
Ясир АСАНИ, Албания м.т.ж. ва Ж.Корея чемпионати
Албания терма жамоасининг кутилмаган чемпионатдан танлаб олган навбатдаги вакили - 29 ёшли Асани. Ўтган йил январида пул топиш мақсадида Жанубий Кореяга йўл олиб, «Кванжу» билан 2 йиллик шартномага имзо чекди. Ўтган мавсумда унинг жамоаси 3-ўринни эгаллаганди, бу йил 6-поғонада бормоқда. Қизиғи, Ясир жорий мавсумда деярли майдонга тушмаган бўлсада, Германия турнирида иштирок этди. У гуруҳ босқичида тўлиқ тўп сурди, Хорватияга қарши баҳсда самарали узатмани ҳам амалга оширди.
Мартин АДАМ, Венгрия м.т.ж. ва Ж.Корея чемпионати
29 ёшли ҳужумчи ўзининг бақалоқ гавдаси туфайли Евро-2024нинг эрмагига айланди. У Швейцарияга қарши баҳсда майдонга тушганида, кўпчилик уни ортиқча вазнли, деб ўйлаганди. Мартин бунга қуйидагича изоҳ берди: «Аслида, мен шундай туғилганман, қоматим шунақа». Адам 2022 йилдан бери «Ульсан Хёндэ» клубида тўп суради. Бунгача Венгрия чемпионатида ўйнаган ва 31та гол билан лиганинг энг яхши тўпурари бўлганди. У энг яқин таъқибчисидан икки баравар кўпроқ сермаҳсулликни қайд этганди. Шу сабабли, корейс клуби унинг трансфери учун 1,2 млн. еврони аямаганди. Ҳужумчи эса «Ульсан» билан қаторасига 2 марта шоҳсупани забт этди.
Венгрия терма жамоасида Мартин 2022 йилдан бери 25 марта майдонга тушиб, 3та гол ва шунча ассистни расмийлаштирди. Лекин Еврода Швейцария, Германия ва Шотландияга қарши ўйинларда натижага эриша олмади.
Каллум Стайлз, Венгрия м.т.ж. ва Англия 3-лигаси
Ажабтовур рўйхатни Англия чемпионатининг вакили билан тўлдирамиз. Еврода иштирок этган терма жамоа сафида Чемпионшип вакилининг бўлиши ажабланарли эмас. Лекин 3-дивизион (Лига 1) ўйинчиси ҳайрон қолдириши аниқ. Айниқса, у вингер Каллум Стайлз бўлса! 24 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Англияда туғилиб, улғайган. Лекин бувисининг аждодлари туфайли Венгрия терма жамоасида ўйнашга қарор қилган. Аслида, Каллум 2-дивизионда ўйнарди, лекин сўнгги мавсум якунида Лига 1га тушиб қолди, Евро турнирига эса манфаатлироқ трансфер умидида келганди.
Футболчи терма жамоа шарафини 2022 йилдан бери ҳимоя қилмоқда. У 23та ўйинда бир марта самарали узатмани амалга оширди. Евро-2024да Каллум Шотландияга қарши беллашувда бошланғич таркибдан жой олиб, бир соат ўйнади.
«Очиғини айтганда, мен фақат 2020 йилда бувим венгриялик эканлигидан хабардор бўлдим. Бошқа мамлакатдан эканлигини билсамда, мамлакат номини билмасдим. Коронавирус пандемияси даврида кўпроқ билишга ҳаракат қилдим ва ойим ҳаммасини айтиб берганди», - дейди Стайлз.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789