АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футболимиз янгиланишга кучли эҳтиёж сезаётгани ҳақида кўп ёзганмиз. Дастлаб Мираброр Усмонов бошлаган ислоҳотларни илк янгиланиш сифатида олқишлаганмиз.
ОК -2011 да миллий жамоа мизнинг тажовузкор услубда тўп сургани ҳам янгича футбол бўлиб кўринган . Ўша пайт ўсмирлар терма жамоасининг Мексика майдонларида ЖЧ чорак финалига чиққанини футболимиздаги янгиланиш кафолати сифатида баҳолаганмиз . Ҳолбуки , футболимиз моҳиятан янгиланмаган экан . Кўзга ташланган айрим ўзгаришлар , қўлга киритилган бир - икки ютуқ аслида мутасаддиларнинг хоҳиш - иродаси ва талаби натижаси эканлиги кейинроқ маълум бўлди . Хусусан , миллий жамоамиз 2014, 2018 ва 2022 йиллардаги мундиаллар йўлланмаси учун курашда анъанавий кучли рақиблардан яққол устунлик қилолмади , уларни енголмади . Япония ва Жанубий Корея термаларининг ЖЧ финал босқичида доимий иштирок этишига айнан футбол бобидаги янгиланиш самараси сифатида қаралади . Охирги йилларда Қатар футболида ҳам янгиланиш жараёни кузатилмоқда ва бу Осиё кубогида натижа беришга улгурди .
Келтирилган маълумотлардан кўринадики, ҳозиргача мамлакатимиз футболида янгиланиш жараёни кузатилмаган. Бошқача айтганда, миллий, олимпия ва бошқа ёш тоифасидаги терма жамоалар натижага эришиши йўлида вақтинча саъй-ҳаракат амалга оширилган, холос! Таъкидлаш жоиз, ҳаттоки Рўзиқул Бердиев «Насаф»да олиб бораётган ишларни-да янгиланиш сифатида баҳолашдан йироқмиз. Бердиев шунчаки, «Насаф» ихтиёридаги иқтидорлар билан самарали ишламоқда, уларга ишонмоқда. Aлбатта, асосан ёшлардан таркиб топган Қарши клубининг ғалабалари барчамизни қувонтирмоқда. Сезилиб турибдики, бу жамоа яқин орада Суперлига лидерига айланади. Зеро, Рўзиқул Бердиев бу жараёнда ёш футболчилар иқтидори ва шижоатини мақсадга мувофиқ тарзда уйғунлаштирмоқда. Бу - мураббийнинг ютуғи, омилкорлиги. Aммо ҳозирги ҳолат «Насаф» том маънода янгиланган футбол намойиш этаётганини англатмайди. Жамоада мотивация кучли, ниҳоят, чемпион бўлиш иштиёқи баланд. Тетик футболни шунга боғлаш тўғрироқ, бизнингча.
Хўш, мамлакатимиз футболида янгиланиш жараёни билан боғлиқ умидбахш ҳолатлар кўзга ташланмаяптими? Йўқ, аксинча, футболимиз аллақачон янгиланиш манзиллари сари қадам босди. Фақат бу ҳаракат чемпионлик ишқида ёнаётган «Насаф», қайта уйғонаётган «Навбаҳор» ёки асл қадриятларини тиклашга уринаётган «Пахтакор» эмас, балки ҳозирча Суперлига аутсайдерларига яқин жойлашган «Олимпик» мисолида олдинга интилмоқда. Эсингиздадир, бу клуб «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда енггач, Темур Кападзенинг мураббийлик фаолиятига катта ишонч билан қараётганимизни билдиргандик. Чунончи, «қалдирғочлар»га қарши ўйин олдидан Кападзе ва «Олимпик» шундай мураккаб вазиятга тушгандики, жамоани ҳаттоки минимал ҳисобли ғалаба ҳам қониқтирмасди. Ўша вазиятда мамлакатимиз футболини янгилаётган катализатор тақдири хавф остида қолаётганди. Қандай хавф? Бунда Темур Кападзе ва унинг фаолиятига ишонч масаласини назарда тутмоқдамиз. Яна бир нурсиз натижа ёш мураббийга нисбатан муносабатни тубдан салбий томонга ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмасди. Буни мураббий ҳам, унинг ёш жамоаси ҳам том маънода ҳис қилди ва «Бунёдкор» устидан сенсацион ҳисобда ғалаба қозонди.
Қаранг, ўтган шанба оқшомида яна шу ҳол такрорланди. Ўзбекистон U-23 термаси туркманларни енгишда муаммоларга учрагач, Кападзе манзилига анча-мунча танқид тошлари отилди. Очиғи, ижтимоий тармоқларда кўтарилган салбий муносабатларни кўриб, кўнглимиз ғашланди. Футболимизда узоқ йиллар давом этган турғунлик даври бизда маълум натижалардан келиб чиқиб, салбий руҳда мулоҳаза билдириш кўникмасини шакллантирди. Бунинг учун мухлисларни айбламаймиз. Ҳозир футбол жамоатчилиги кайфияти шундай. Бу ҳолатдан воз кечолмаймиз ва айни шу кайфият билан янгиланиш жараёнини бошдан кечиришга мажбурмиз. Хайриятки, Темур Кападзе - янги даврнинг янгича тафаккур тарзига мойил изланувчан мураббий. Aввалги андозалар асосида фикрлайдиган мураббий бўлганида, Туркманистон термасига қарши ўйиндан сўнг футболчиларимизни ҳар жиҳатдан, айниқса, руҳий томондан сиқувга оларди. Оқибатда йигитлар таъна-дашномларга дош беролмасдилар ва катта эҳтимолки, Қатар U-23 жамоасига ютқазардик ёки рақибни бир амаллаб кичик ҳисобда енгардик. Яна такрорлаймиз: ҳозир ҳам мамлакатимиз футбол муҳитида учрашувлар ва натижаларга шундай ёндашиш кайфияти ҳукмрон. Туркманистон термаси билан баҳс танаффусида мутасаддилар футболчиларга «Ортингизда Ватан турибди!» - деб уқтиришгани шундан далолат. Ваҳоланки, улар Ватан манфаатлари йўлида тўп суришаётганини сиз-у биздан тузукроқ тушунишади, бизнинг назаримизда. Хуллас, мутасаддиларнинг ўйин натижасидан қониқмай, ўзларича югур-югур қилишлари футболимизда эскича қарашлар ҳамон яшаётганидан дарак, холос! Темур Кападзе эса янги авлод мураббийи, ортда қолган ўйин ва натижага ёндашуви бутунлай бошқача. У футбол ва иқтидор фаолиятини сиёсийлаштирмайди, шунчаки, ўзи тарбиялаган футболчилар, ўзи шакллантирган жамоага ишонади. Чунки жамоаси имкониятини ва қандай ишларга қодирлигини бошқаларга нисбатан яхши билади.
Кападзе шанба оқшомида кузатилган оловли ўйиндан аввал ҳам ишонч ва мотивация тугмачасини босиш билан кифояланган, бизнингча. Мамлакатимиздаги янги авлод футболи намунаси бўлмиш Ўзбекистон U-23 термаси учун шу тугмачани босиш етарли экан. Яна ўша гап: шанба оқшоми Қатар термаси ўрнида бошқа исталган рақиб бўлганида ҳам, Темур Кападзе дружинаси босимига дош беролмасди! Бинобарин, ўша дам йигитларимизда шундай ғалаба кайфияти ҳукмрон эди, «Бунёдкор»га қарши ўйин чоғи ҳам улар шундай ишонч оғушида тўп суришганди. Ҳа, янгиланиш жараёни футболда мураккаб кечади ва айрим ҳолларда тасаввурга сиғмас, ҳар доим ҳам охиригача англанмас бутунлик билан ҳимояланади. Демоқчимизки, Қатар U-23 термаси 6та гол фарқи билан мағлубиятга учратилмади, балки ОЛТИ дадил қадам, ОЛТИ дадил ҳамла мамлакатимизда бўй ростлаётган янгича футболни ҳимоялади, келгуси юксак мақсадлар йўлида асраб-авайлади. Бир ўйин зиммасига шундай улуғвор миссия юклатилганди ва у шараф билан уддаланди!
Муҳаммад ВАЛИ
("ИнтерФУТБОЛ" газетаси, 7 июнь кунги сешанба сонидан олинди)
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789