ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: «Сити»ни бой қилган америкалик мухлислар
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
Маълум бўлишича, «Манчестер Сити» бош мураббийии Хосеп Гвардиола «Реал»га қарши кечган ЧЛ ярим финали жавоб ўйинидан олдин эски қадрдони - «Барселона» устози Хавига қўнғироқ қилган ва бир саволга жавоб олишни истаган...
Қизиқ, тактикалар қироли саналган Пепни қайси масала қийнаган?
Гап шундаки, Мадридда бўлган дастлабки ўйин давомида Винисиус Жуниор «Манчестер Сити» ҳимоясига катта муаммо туғдирди, меҳмонлар тинкасини қуритди. Шундай экан, Пеп учун жавоб баҳсида бразилияликни зарарсизлантириш ўта муҳим эди. El Nacional нашри маълумотига ишонсак, испаниялик мураббий Хави билан айни шу масалада боғланиб, Винисиус томонидан бўладиган хавфни қандай бартараф этиш мумкинлиги ҳақида гаплашган. Бинобарин, Вини жорий мавсум «Барселона»га қарши кечган 4та ўйинда атиги 1та гол урган. Хави бразилияликни тўхтатиш йўлида Роналд Араухо хизматидан фойдаланганини ҳам эслатиш жоиз.
Хавининг Пепга қандай маслаҳат бергани номаълум, муҳими, икки мураббий муҳокамаси самарасиз кетмагандек. Ҳар ҳолда, Винисиус «Иттиҳод»да мутлақо ожиз кўринди бутун «Реал» каби. Натижада «шаҳарликлар» «Қироллик клуби»ни 4:0 ҳисобида доғда қолдириб, ЧЛ финалига йўл очишди.
Винисиус Жуниорнинг «Иттиҳод»даги статистикаси
* Дарвоза томон зарба - 1та (ноаниқ)
* Хавфли вазият - 0
* Омадсиз яккама-якка кураш - 2та
«МЮ»нинг афсонавий ҳимоячиси Рио Фердинанд ярим финал жавоб ўйинидан сўнг Британия телевидениесидаги жонли эфирида Гвардиола юборган SMS-хабарни ўқиб берди. Айтишича, Пеп хабарни унга учрашувдан олдин юборган экан. SMS матни жуда қисқа: «Менга ишон, биз ғалаба қозонамиз». Демакки, испаниялик мураббий Испания клуби тўсиғидан ўтишига мутлақо ишонган.
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўз тарихидаги 37та ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Гиннесс рекордлар китобида қайд этилган натижани яхшилади.
Александар Павлович сўнгги ойлар ёш истеъдод мақомидан Германия рекордчиси - «Бавария»нинг асосий таркиб футболчисига айланди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789