Бугун Қашқадарё вилояти ташкил этилганига ропа-роса 1 аср тўлди. "Насаф" дастлабки чемпионлигини шу кунда қўлга киритишни хоҳласа, Бугун тошкентда бўлиб ўтадиган "Локомотив" га қарши учрашувда ғалаба қозониши керак.
Агар Рўзиқул Бердиев шогирдлари буни уддалай олишса, "аждарлар" Суперлига олтин медалига эга чиққан 8-жамоага айланишади.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” ортда қолган 22 та учрашувда 49 очко жамғариб биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги ОКМК ҳисобида эса шунча ўйиндан сўнг 39 очко мавжуд. Юқорида айтиб ўтганимиздек агарда бугун воҳаликлар ғалаба қозона олишса кейинги турларда хар қандай натижа қайд этилмасин иккинчи ўриндаги Миржалол Қосимов шоридлари “Насаф”дан ўтиб кета олишмайди.