Бугун қитъамизда йилнинг энг яхшилари аниқланади

Бугун қитъамизда йилнинг энг яхшилари аниқланади

Бугун Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Унда 2023-йилги йирик мусобақалар, хусусан, Осиё кубоги 2023 ва футзал бўйича Осиё кубоги каби турнирлар давомида ўз маҳоратини намойиш этган футболчи, мураббий ва расмийлар тақдирланади.

Йилнинг энг яхши футболчиси ҳамда энг яхши аёл футболчи мукофотларидан ташқари, мураббийлар, аъзо ассоциациялар ва минтақавий ассоциацияларининг ютуқлари эътироф этилади. Ушбу оқшомда жами 21 нафар ғолиблар тақдирланиши белгиланган.

Қувонарли томони, ўзбекистонлик спортчилар ҳам мукофотга даъвогарлик қилаётган номзодларнинг якуний учлигидан ўрин олган. Хусусан:

Аббосбек Файзуллаев — “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” мукофотига номзод; 

Дилшод Раҳматов эса — “Йилнинг энг яхши футзалчиси” мукофотига номзод.

Ғолиб номи маросим давомида аниқ бўлиши маълум қилинган. Тадбир Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.