ТЕРМА ЖАМОА: Диққат, ҳал қилувчи босқич старти яқин!

ТЕРМА ЖАМОА: Диққат, ҳал қилувчи босқич старти яқин!

ТЕРМА ЖАМОА: Диққат, ҳал қилувчи босқич старти яқин!

5 сентябрь куни 9та ўйин билан АҚШ|Кана-да|Мексика мезбонлигида ўтадиган мундиалга тўғридан-тўғри бориш имкониятини тақдим этадиган 6та йўлланма ўйналадиган раунд бошланади. Жумладан, «А» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги «Бунёдкор» аренасида КХДР термасини қабул қилади.

*** 

Миллий жамоамиз 2 сентябрь куни маш­ғулотларга киришди. Бош мураббий бу сафарги йиғинга 25 нафар футболчи жалб этди. Жумладан, рўйхатда маълум вақт терма жамоага чақирилмаган ҳимоячи Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор») ва ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоев («Ордабаси») ҳам бор. Айрим маълумотларга қараганда, Сречко Катанец ушбу йиғинда U-17 тоифасидаги ЖЧ-2023да кўзга ташланган ва «Лион» назарига тушган Беҳруз Жуматовни ҳам синаб кўриши мумкин.

Ҳозирда Ўзбекистон - КХДР ўйини чипталари iTicket.uz мобил иловаси ҳамда «Бунёдкор» стадиони кассаларида сотилмоқда. Чипталар баҳоси - 30 мингдан 300 минг сўмгача (секторларга қараб).

*** 

КХДР миллий жамоаси Тошкент сафари олдидан Аммон шаҳрида Иордания термаси билан 2 марта куч синашиб кўрди. Дастлабки ўртоқлик ўйинида ҳисоб очилмаган бўлса, кейингисида корейслар ОК-2023 финалчисига 1:2 ҳисобида ютқазишди. КХДР термаси бош мураббийи Син Ён Нам томонидан дастлабки икки тур ўйинига чақирилган футболчилар орасида бирор легионер йўқ. Энг кўп вакил эса «Рёмёнг» клубидан - 11 нафар футболчи. Маълумот учун, Ўзбекистон ва КХДР термалари ҳозирга қадар 10 марта тўқнаш келган ва статистика бўйича устунлик биз томонда: 7та ғалаба, 2та дуранг, 1та мағлубият, голлар нисбати 20:7. Эслатма, Ўзбекистон - КХДР ўйини «Бунёдкор» стадионида соат 19:00да бошланади. 

*** 

2-турдаги рақибимиз - Қирғизистон термаси бўлажак ўйинларга Туркияда тайёргарлик кўрди ва «Оран» (Жазоир) клубига қарши майдонга тушиб, 0:0 ҳисобини қайд этди. Жамоа бош мураббийи Максим Лисицин таркибида Ўзбекистон Суперлигасидан 3 нафар футболчи бор: Валерий Кичин («Локомотив»), Кими Мерк («Пахтакор») ва Жоэль Кожо («Динамо»). Эслатма, қўшниларимиз 5 сентябрь куни Эронда меҳмон бўлишади ва 10-санада Ўзбекистон термасини қабул қилишади. ОФК талабига кўра, ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичидан ўрин олган барча ўйинларда VAR технологияси ишлаши шарт. Ҳозирда Бишкекдаги «Долен Омурзаков» стадионида реконструкция ишлари якунига етказилмоқда ва VAR тизими учун барча зарур шароит мавжудлиги таъкидланмоқда. Қирғизистон миллий жамоасининг энг қимматбаҳо футболчилари: Гулжигит Аликулов (700 минг евро), Тамерлан Козубаев (500 минг евро), Валерий Кичин, Жоэль Кожо ва Бекназ Алмазбеков (450 минг евро). Маълумот учун, қўшниларимиз охирги13та ўйинда 4та ғалаба, 4та дуранг ва 5та мағлубият қайд этишган.

*** 

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Галенои Қирғизистон ва БАА термаларига қарши ўйинлар учун барча етакчи футболчиларни чақирди. БАА миллий жамоаси таркибида эса Англия клубларидан икки вакил бор: 19 ёшли дарвозабон Адли Муҳаммад («Саутгемптон» U-21) ва 23 ёшлм ярим ҳимоячи Маккензи Хант («Флитвуд Таун»). Англиялик ҳар икки футболчи болалигида бир неча йил Амирликларда яшаган. Паулу Бенту жамоасига қўшилган яна бир янги футболчи - бу «Ал-Айн»нинг Кот-д~ивуарлик ҳимоячиси Куаме Коудио. Шунингдек, Франциянинг «Монпелье Б» клуби ҳужумчиси Жуниор Ндие ҳам йиғинга чақирилди. Айтиш керак, «Ал-Наср»нинг бразилиялик ҳимоячиси Глау­бер Лима ва «Дибба Ал-Фужайра»нинг зимбабвелик ярим ҳимоячиси Тафазва Дливайо июль ойидан БАА терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишганди. Амирликлар энди октябрь ойига қадар бразилиялик яна 3 нафар футболчини маҳаллийлаштиришни режалаштиришмоқда. Гап Бруно де Оливейра («Ал-Жазира» ҳужумчиси), Жонатас да Сантос («Ал-Айн» ярим ҳимоячиси) ва Лукас Пимента («Ал-Ваҳда» ҳимоячиси) ҳақида кетмоқда. Эслатма, БАА термаси 15 октябрь куни 4-тур доирасида Тошкентда меҳмон бўлади.

Ўзбекистон миллий жамоаси таркиби

Дарвозабонлар

Ўткир Юсупов («Фулад», Эрон)

Абдувоҳид Неъматов («Насаф»)

Ботирали Эргашев («Нефтчи»)

Ҳимоячилар

Умарбек Эшмуродов («Селангор», Малайзия)

Рустам Ашурматов («Рубин», Россия)

Ҳусниддин Алиқулов («Ризеспор», Туркия)

Абдуқодир Ҳусанов («Ланс», Франция)

Фаррух Сайфиев («Навбаҳор»)

Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»)

Шерзод Насруллаев («Насаф»)

Муҳаммадқодир Ҳамроалиев («Пахтакор»)

Ярим ҳимоячилар

Отабек Шукуров («Қайсариспор», Туркия)

Абдулла Абдуллаев («Пахтакор»)

Одил Ҳамробеков («Навбаҳор»)

Азиз Турғунбоев («Сивасспор», Туркия)

Акмал Мозговой («Насаф»)

Жамшид Искандеров («Навбаҳор»)

Ҳужумчилар

Элдор Шомуродов («Рома», Италия)

Жалолиддин Машарипов («Истиқлол», Эрон)

Азиз Амонов («Нефтчи»)

Бобур Абдухолиқов («Насаф»)

Аббос Файзуллаев (ЦСКА, Россия)

Жасур Яхшибоев («Ордабаси», Қозоғистон)

Ҳожимат Эркинов («Ал-Ваҳда», БАА)

Остон Ўрунов («Персеполис», Эрон)