ОЧЛ-2. «Насаф» да мағлубият ва 3-ўринга тушди

ОЧЛ-2. «Насаф» да мағлубият ва 3-ўринга тушди

Хабарингиз бор, кеча оқшомда ОЧЛда навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди.

Хусусан, Чемпионлар лигаси-2 турнири 3-тури доирасида «Насаф» Иорданияда «Ал-Ҳусайн» меҳмони бўлди. 
Ушбу учрашувда "Аждарлар" бошланғич таркибда ўзгартиришлар билан майдонга тушишди. Афсуски, шу куни вакилларимизнинг ўйинлари "чиқмади". Шундан бўлдса керак,  ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Рўзиқул Бердиев жамоаси имкониятни бой берди – 1:2.

Шундай қилиб, қаршиликлар гуруҳда 4 очко билан 3-ўринга тушишди. БААнинг «Шабоб Ал-Аҳли» эса Қувайтнинг «Ал-Кувайт»ни мағлуб этиб 6 очко билан пешқадамга айланди. Табиийки бугун ғалаба қозонган «Ал-Ҳусайн» ҳам 6 очко билан 2-ўриндан жой олган.

ОЧЛ. «D» гуруҳи, 3-тур

«АЛ ҲУСЕЙН» (Иордания) - «НАСАФ» (Ўзбекистон) – 2:1 (0:0)

Голлар: Ориф Ҳаитам, 86, 90+1 – Да Силва, 90+5

«Ал Ҳусейн»: 1.Язид Абдулла, 3.Абдуллоҳ Насиб, 8.Ража Аед Ҳасан (23.Аҳмад Ҳайкал, 81), 9.Абдуллаҳ Моҳаннад (99.Азиз Ндиайе, 69), 13.Маҳмуд Ал Марди, 15.Саид Аҳмад Ар-Росан, 17.Адҳам Муҳаммад, 24.Эҳсон Ҳаддад (77.Ориф Ҳаитам, 69), 36.Абдулжалил Ажагун, 88.Итало Энрике Силва, 98.Юсуф Абу Жалбуш.

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 4.Дилшод Комилов, 7.Акмал Мозговой, 10.Бобур Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 23.Куач Юэл (20.Виктор Да Силва, 46), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (22.Игор Голбан, 46), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (70.Жамбули Жигаури, 70), 88.Марко Станоевич (6.Мурод Раҳматов, 46).

"ШАБОБ АЛ АҲЛИ""АЛ-ҚУВАЙТ" - 4:1