Бундан аввалроқ матбуотда «аристократлар» «Эрлс Кортда» янги стадион қурмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, агар клуб эгаси Тодд Боули директорлар кенгашидаги ўрин учун курашда Беҳдад Иқболига ютқазса, «Эрлс Кортда» жамоа учун янги арена қурилиши мумкин. Гап шундаки, Боули «Челси» 60 000 сиғимли янги стадионга кўчиб ўтиши тарафдори ҳисобланади. Иқболи эса «Стэмфорд Бридж» стадионини реконструкция қилиш орқали унинг сиғимини 55 минг мухлисга етказиш тарафдори эди. Маълумот учун, «Стэмфорд Бридж» 1877 йилда қурилган ва сўнгги бор ўтган асрнинг 90 йилларида реконструкция қилинган. Унинг ҳозирги сиғими 40 000 томошабинга мўлжалланган.