АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Амалдаги чемпион асталик билан тезлик олмоқда. «Шерлар» бу сафар деярли тўлиқ вақт давомида озчилик бўлиб ўйнаб ҳам, «Сўғдиёна»дан савия бобида анча устун эканликларини исботлашди - 2:1.
Ёш «Олимпик» эса «Бухоро»га қарши баҳснинг 54-дақиқасида майдонда озчилик бўлиб қолганига қарамай, 1:0 ҳисобини сақлаб қолди. ОТМК аксинча, эрта «қизил» синовидан ўтолмади ва Бекободдан мағлуб ҳолда қайтди. «Водий дербиси»да «Навбаҳор» ягона гол эвазига «Андижон»дан 3 очко тортиб олган бўлса, «Қ изилқум» - «Сурхон» қарама-қаршилигида ҳисоб очилмади.
*** «Навбаҳор» 2016 йилдан буён чемпионатнинг уй учрашувида «Андижон»ни илк марта мағлубиятга учратди. Қ олаверса, жамоанинг ўз майдонидаги мағлубиятсиз одими 14та ўйинга етди (10та ғалаба ва 4та дуранг). «Лочинлар» Наманганда охирги марта ўтган йилнинг 26 апрель куни «Сўғдиёна»га имкониятни бой беришганди (1:2).
*** Темурхўжа Абдухолиқов («Навбаҳор») Суперлиганинг ортда қолган 6та ўйинидан 5тасида самарали ҳаракатни амалга оширди - 2та гол ва 3та ассист. Фахрий футболчи фақат ОКМК билан баҳсда самарали ҳаракат қайд этолмади.
*** «Пахтакор» 5 йилдан буён Драган Черан гол урган ўйинларда ютқазмаяпти. Ушбу серия нақ 59та ўйинга етди. Умуман, «шерлар» сербиялик ҳужумчи гол урган ўйинда 1 марта мағлубиятга уррашган (2018 йили «Локомотив»га қарши сафар ўйинида).
*** «Сўғдиёна»нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 17та ўйинга чўзилди - 6та дуранг ва 11та мағлубият. «Бўрилар» охирги марта ўтган йилнинг 11 август куни «Динамо»дан устун келишганди (2:1).
«НАВБАҲОР» - «АНДИЖОН» - 1:0 (0:0)
14 апрель. Наманган. «Марказий» стадиони. 16250 томошабин.
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Достон Мирзараимов.
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев.
VAR ассистенти: Андрей Цапенко.
Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (65).
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброр Исмоилов, 21. Темурхўжа Абдухолиқов, 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 27. Шаҳбоз Жўрабеков, 77. Асадбек Собиржонов (11. Шоҳруз Норхонов, 52).
«Андижон»: 72. Игорь Литовка, 14. Абдураҳмон Комилов, 4. Дилшод Комилов (15. Владимир Бубанья, 78), 5. Абдувоҳид /уломов, 21. Ильдар Маматказин, 8. Фарҳод Бекмуродов (19. Суҳроб Бердиев, 78), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 17. Фарҳод Соҳибжонов (23. Шерзод Эсанов, 83), 11. Сардор Абдунабиев (13. Сардор Азимов, 46), 10. Илҳом Абдуғаниев (9. Леван Арвеладзе, 67), 99. Рубин Хебай.
Огоҳлантиришлар: Аброр Исмоилов (55), Темурхўжа Абдухолиқов (72), Игорь Голбан (76) — Абдулвоҳид Ғ уломов (54), Леван Арвеладзе (80).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Остон Ўрунов («Навбаҳор»).
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Аввало, мухлисларимизга чуқур миннатдорчилик билдираман. Улар бутун ўйин давомида бизни тўхтамасдан қўллаб-қувватлаб турдилар. Афсуски, ортимиздан келган мухлисларни хурсанд қилолмадик. Бошқача натижа хоҳлагандик, аммо режаларимиз амалга ошмай қолди. Тан оламан, ўйиннинг катта қисмида ҳимояга куч бердик, қарши ҳужумлардан фойдаланишга уриндик. Бироқ қарши ҳамлада юзага келган битта яхшигина вазиятдан самара чиқаролмадик. Албатта, рақибга қараб тактика танлаймиз. Фарғонада мезбон сифатида ўйнаганимизда, табиийки, очиқроқ футбол кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз, сафарда бошқача. Бунда жамоалар кучини ҳам тўғри баҳолаш керак. «Навбаҳор» бунга қадар ўз уйидаги 3та учрашувда ҳам йирик ҳисобда ғалабага эришганди. Қ олаверса, ҳужумкор футбол ҳар доим ҳам самара беравермайди. Қ исқаси, рақиб салоҳияти ва яна бошқа жиҳатлардан келиб чиқиб, ўйин ташкил қиламиз. Бугун рақибни хато қилишга мажбурлашни кўзлагандик, аммо унча ўхшамади. Баъзида омад ҳам юз ўгирди. Тезроқ ўз стадионимизга қайтиб, мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнашни истаймиз, албатта.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - «Андижон» билан ўйинларимиз ҳамиша шундай кескин кураш руҳида кечади ва бунда жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати аҳамиятсиз. Мана, бугун ҳам курашларга бой қизиқарли футбол кўрдик. Олдинги ўйинда қайд этилган қониқарсиз натижадан кейин ғалаба қозонишимиз шарт эди. Мухлислар ҳам бошқача натижани қабул қилишмасди асло. Бу - уларнинг ғалабалари. Таркибимизда икки нафар яхши ҳужумчи бор. Вазият ва рақибдан келиб чиқиб, иккисини бирга майдонга туширишимиз ҳам мумкин. Умуман, турли услуб ва тактикаларимиз бор. Бахтимизга, юқори савияли икки нафар ҳужумчига эгамиз. Йигитларимиз бугун ғалаба учун борларини беришди. Аввалги турларда кузатилган ўйин билан боғлиқ инқирозни енгиб ўтишгани учун футболчиларга раҳмат. Чемпионат энди бошланди ва ҳали ҳаммаси олдинда. «Андижон» ўйини? Бемалол айта оламан, жамоада ўз услуби, мураббий имзоси сезилиб турибди ва ҳали ўз сўзини айтади. Ҳар ҳолда, бизга қарши кучли ўйнади.
«+ИЗИЛ+УМ» — «СУРХОН» - 0:0
14 апрель. Навоий. «Ёшлар» СМ. 2331 томошабин.
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Жалгасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Шуҳрат Ражабов.
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев.
VAR ассистенти: Руслан Серазитдинов.
«+изилқум»: 35. Жавоҳир Илёсов, 4. Илҳом Ваҳобов, 5. Самандар Шукруллаев, 6. Мурод Раҳматов (30. Ислом Тошпўлатов, 78), 10. Ислом Кенжабоев, 17. Жалолиддин Содиқов (7. Даврон Анваров, 78), 23. Шерали Жўраев (2. Авазхон Маматхўжаев, 70), 24. Ифеаньи Ифеаньи, 26. Виктор Мбаома (11. Жасур Холтўраев, 70), 75. Олег Толмасов (25. Азиз Усмонов, 46), 87. Алишер Саноев.
«Сурхон»: 1. Артём Потапов, 2. Бобур Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7. Достон Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 15. Диёр Рамазонов (99. Камрон Саидазимов, 65), 18. Силванус Нимели, 19. Нуриддин Ҳасанов, 27. Асилбек Жумаев (77. Асадбек Каримов, 90+2), 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов (5. Азиз Пирмуҳаммадов, 88), 66. Беҳруз Шайдулов.
Захира: 35.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 86.Даврон Мерганов, 6.Артём Сокал, 16.Артём Филипосян, 22.Жавоҳир Жўраев, 25.Нодирбек Бобомуродов.
Огоҳлантиришлар: Камрон Саидазимов (80), Нуриддин Ҳасанов (81, С.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Шерали Жўраев («+изилқум»).
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.
Сергей Арслонов («Сурхон» бош мураббийи): - Дуранг - икки жамоа учун адолатли натижа. Афсуски, якунда голимиз ҳисобга олинмади. Тўқнашувлар, иккинчи қаватда кураш... Бу икки жамоа ҳам 3 очко учун курашганини англатади. Ишлашда давом этамиз. Рақибдан келиб чиқиб ўйнашга уриндик. Яъни «Қ изилқум» чуқур ҳимояга ётиб олганини ҳисобга олиб, узоқ масофадан зарбалар бердик. Шамол ҳам мезбонлар дарвозаси томон эсаётганди, бундан фойдаланишни ўйладик. Бу ўз натижасини берди, ҳар ҳолда, етарлича хавфли вазиятлар яратдик. Тўғри, ўйинга сифат етишмагандир, аммо буни об-ҳавога боғлаш ноўрин. Жамоамиз яхши ўйин кўрсатяпти ва кутилганидан юқорироқда турганимиз - меҳнатимиз самараси. Олдимизга катта марраларни қўйганмиз, демак, тўхтаб қолиш йўқ. Чориев? Ёшларда ўйин барқарор эмас, ҳозир унда бироз пасайиш бор. Шунинг учун асосий таркибга кириши қийин. Ҳаммаси ўз қўлида. Биз эса имконият беришга тайёрмиз.
Асрор Алиқулов («Қ изилқум» бош мураббийи): - Бугун яхши ўйин кўрсатолмадик, тўп назоратини рақибга бериб қўйдик. Яна агрессивлик етишмади. Тез ўйнаш бўйича кўрсатма бергандик, аммо йигитлар уддалай олишмади. Дуранг адолатли натижами? Ҳа. Зеро, ҳар қандай хато қимматга тушиши мумкин эди, қолаверса, охиригача босимдан қутулолмадик. Бугун тактикани ҳам бироз ўзгартирдик: қанотлардан узатмаларни кўпайтирдик, аммо ўйлаганимиздек, ҳужумлар ташкил этолмадик. Жамоамизда ёши катта йигитлар кўп, уларга тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз. Барчаси футболчиларнинг ўзларига боғлиқ. Улар ўз фамилиялари учун интилишлари лозим. Ўйин вақти ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Рўза тутиб, ўйнаш қийин. Вақтни эса ПФЛ белгилайди. Ҳамма шундай шароитда ўйнаяпти. Футболчилар ўз вазифаларини профессионаллардек адо этишса, бас. Ўринбосарлар таркибида ҳам яхши йигитлар бор. Масалан, Диёр Раҳматуллаев «Пахтакор»га қарши баҳсда майдонга тушди ва унинг ўйинидан мамнунмиз. Бироқ бугун ўйинни назарда тутиб, тажрибалироқ йигитларга таяндик.
«ПАХТАКОР» - «СЎҒ ДИЁНА» - 2:1 (1:0)
15 апрель. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 1082 томошабин.
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Сардор Ҳакимов, Ҳусан Худойбердиев, Ерлан Нуржанов.
VAR ҳаками: Эдита Миробидова.
VAR ассистенти: Кристина Середа.
Голлар: Аббос Файзуллаев (33), Драган Черан (43-пен.) - Зенан Займович (90+5).
«Пахтакор»: 35. Санжар Қ увватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Достон Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳаморалиев, 7. Одил Ҳамробеков (28. Диёр Холматов, 90+1), 8. Азиз Турғунбоев, 10. Драган Черан, 14. Аббос Файзуллаев (77. Дилшод Саитов, 88), 17. Достон Ҳамдамов (9. Сардор Рашидов, 71) 27. Сардор Собирхўжаев, 88. Шаҳзод Азмиддинов.
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 4. Элёр Орифов (15. Торик Исич, 67), 5. Аюбхон Нўъмонов (18. Миржалол Абдумуталов, 46), 6. Алишер Салимов (9. Зенан Займович, 45), 10. Жавоҳир Қ аҳрамонов, 11. Жасур Ҳасанов (17. Муҳаммад Йўлдошев, 78), 12. Хислат Халилов, 14. Бобур Йўлдошев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Станислав Андреев, 93. Марко Колакович.
Огоҳлантиришлар: Азиз Турғунбоев (45+4), Аббос Файзуллаев (70), Драган Черан (77) — Алишер Салимов (30), Марко Колакович (42).
Четлатиш: Достон Турсунов (7, П.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - «Пахтакор» адолатли ғалабага эришди, ахир деярли тўлиқ вақт бир киши кам бўлиб сифатли ўйнади. Бизда ҳам вазиятлар туғилди, ҳозир ўйинни қайта қуриш ҳаракатидамиз. Биринчи бўлимда катта куч бердик. Эҳтимол, танаффусдан кейин тизимни ўзгартиришда бироқ кечиккандирмиз. Нима бўлган тақдирда ҳам, рақибдан бир киши кўп бўлиб қолган паллада яхши ўйин кўрсатиш шарт. Ушбу мағлубият учун жавобгарликни ўз зиммага оламан. Йигитлар нимадир яратишга уринишди, фақат вақтида гол уролмадик. Ҳимоядаги ўйинимиз эса маъқул эмас. Бу борада ҳали кўп ишлаш керак. Шунингдек, ўйинларга бор кучни ташлашни ҳам ўрганиш лозим. Йигитлардан қарши ҳужумга ўтишда айниқса, боғловчи фазаларда ишончли ўйнашни талаб қилгандим. Балки шунинг учун ҳужум бошлашга қийналгандирмиз. Агар биринчи бўлимда гол уриб олганимизда, ўйин умуман бошқача давом этарди. Ҳакамлик? Ҳакамлар ҳамиша ҳақ бўлишлари керак, тўғрими? +арорни комиссия чиқаради, биз эса кутамиз. Балки ҳозир объектив фикр беролмаслигим мумкин. Лекин ёрдамчиларим ўша вазият пенальтига тортмаслигини айтишди...
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Аввало, йигитларни ғалаба билан табриклайман, улар деярли 95 дақиқа озчилик бўлиб ўйнашди. Бундай ҳолатда исталган жамоага катта юклама тушади. Ҳа, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, муҳими, шундай ҳолатда 3 очко олдик. Балки йигитлар сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотаётгандирлар. Бунинг сабаби бор - чарчоқ. Ахир футболчилар бугун анчагина куч йўқотишди. Улар робот эмаслар - қаердадир концентрация етишмади. Албатта, ҳамиша нолга ўйнашни истаймиз. Чунки таркибдаги бундай савияли ҳимоячилар билан гол қўйиб юбормасликка интилиш керак. «Қ изил» таъсир кўрсатди, албатта. Бир киши кам бўлиб ўйнаш исталган жамоани қийнаб қўяди. Ҳатто рақиб ҳам жисмонан, ҳам савия борасида бир бош паст бўлса ҳам. Достон Турсунов ўз хатосини тушуниб турибди, у ёш бола эмас. Ўтган мавсумга эътибор қаратсак, кўп бора рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнаганмиз ва шундай ҳолатда тенгма-тенгликдан кўра, яхшироқ ҳаракатланганмиз. Чунки коллектив бор, оила бор. Йигитлар ўз шериклари учун ҳам югуришади. Бизда дарвозабон муаммоси йўқ. Киперларимиз тажрибали, ёш дарвозабонимизни ҳам ҳисобдан чиқармаганмиз. У яқин вақт ичида яна учиб кетади. Футболда кимнинг гол уриши аҳамиятсиз. Тўпни жарима майдонига олиб бориш ва дарвозага киритиш учун бутун жамоа ишлайди. Жамоанинг кимгадир боғланиб қолган жойи ҳам йўқ. Бизда футболчилар етарли, захирада ўйинни кучайтирадиганлар ўтиришибди. Лекин ҳар бир жамоада асосий фигуралар бор. Черан жамоанинг узоқ йиллик сардори, унинг майдондаги ҳаракатини бошқа футболчи такрорлаши жуда қийин. У биринчи навбатда, ўз ишини бажариши керак: гол ур, алдаб ўт, рақибни ёп, тўпни олиб қўй ва узат. Бу Аббос борасидаги гапларга ҳам тегишли.
«МЕТАЛЛУРГ» — ОКМК - 2:0 (0:0)
16 апрель. Бекобод. «Металлург» стадиони. 4582 томошабин.
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Олим Абдувосилов, Санжар Шоюсупов, Шоҳруҳ +аюмов.
VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов.
VAR ассистенти: Ришат Нугманов.
Голлар: Иброҳим Ибрагимов (55), Шаҳзод Неъматжонов (62).
«Металлург»: 87. Акмал Ортиқов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (23. Беҳруз Шодмонов, 89), 10. Бектемир Абдуманнонов, 14. Аброр Тошқўзиев (19. Эргаш Исмоилов, 89), 17. Владислав Касминин, 22. Шаҳзод /офурбеков, 25. Шаҳзод Неъматжонов (91. Марко Обрадович, 71), 30. Иброҳим Ибрагимов (21. Абдужалил Маназаров, 74), 33. Иван Йосович.
ОКМК: 25. Валижон Раҳимов, 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Абдулла Абдуллаев (11. Иракли Рухадзе, 88), 10. Хуршид /иёсов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 88), 17. Санжар Турсунов, 22. Шоҳруҳ Гадоев (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 75), 27. Мартин Боаке (9. Рубен Санчес, 61), 88. Сияваш Ҳақназари (15. Ойбек Рустамов, 61).
Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (41), Забиҳилло Ўринбоев (49), Аброр Тошқўзиев (52), Акмал Ортиқов (72) — Миржаҳон Мираҳмадов (90+5).
Четлатиш: Санжар Турсунов (22, О.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Бектемир Абдуманнонов («Металлург»).
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Миржалол +осимов (ОКМК бош мураббийи): - Оғир хатолар туфайли мағлубиятга учрадик. Биринчи бўлимда ўйин тизгинини қўлга олганимизда, кутилмаган четлатиш бўлди ва бу барчасини ўзгартириб юборди. Тўғри, 10 киши билан ҳам дастлабки бўлимни яхши ўтказдик. Танаффусдан кейин эса тушунарсиз хатолар кузатилди. Юқори мақсадни қўйган жамоа футболчилари бундай хатоларга йўл қўймасликлари керак. Раҳимов биринчи голда вақтлироқ чиқиши, иккинчисида эса жойида қолиши лозим эди...
Веско Стешевич («Металлург» бош мураббийи): - Ўйинни рақиб кутмаган тарзда шиддатли бошладик, бошидаёқ вазиятлар яратдик. Гол уришимиз ҳам мумкин эди, фақат дарвоза устуни рақиб жонига оро бўлди. Қ исқаси, ОКМК вакили четлатилишига қадар ҳам устунликка эришдик. Тўғриси, меҳмонлар сардори нега четлатилганини тушунмадим. +айсидар жамоанинг майдонда камчилик бўлиб қолишини ёқтирмайман. Шунингдек, биринчи бўлимда урган голимизни нега ҳисобланмагани ҳам мен учун номаълумлигича қолди. Бундан олдинги кубок учрашувини айнан дерби учун қурбон қилгандик. Бугун қароримиз тўғри бўлганлигига ишонч ҳосил қилдик. Футболчилар потенциал имкониятларини тўлиқ намойиш этишди. Янада кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, энди ритмга кириб бораётганимизда баъзи ўйинчиларимиз терма жамоаларга жалб кетишяпти. Табиийки ўйин охирида толиқиш бўлади. Бироқ шогирдларимнинг жисмоний ҳолатларидан кўнглим тўқ. Айниқса, Ўринбоевнинг етакчилик ролини алоҳида эътироф этишим керак.
«ОЛИМПИК» — «БУХОРО» - 1:0 (1:0)
16 апрель. Тошкент. «Жар» стадиони. 286 томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Андрей Цапенко, Темур Гайнулин, Рустам Чориев.
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.
VAR ассистенти: Аваз Абдуллаев.
Гол: Темур Мамасиддиқов (13).
«Олимпик»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одил Абдумажидов, 6. Беҳзод Шамсиев, 7. Руслан Жиянов (37. Алишер Одилов, 77), 11. Отабек Жўрақўзиев, 17. Темур Мамасиддиқов (9. Муҳаммадали /иёсов, 46), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (5. Шаҳзод Тоиров, 89), 23. Абдурауф Бўриев, 30. Жасур Жалолиддинов (10. Фаррух Мухторов, 68), 44. Асадбек Раҳимжонов.
«Бухоро»: 20. Сардор Қ обулжонов, 10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 14. Рустам Абдуҳамидов (16. Жасур Ҳасанов, 59), 15. Обид Жўрабоев (9. Александр Касьян, 74), 17. Жамолиддин Убайдуллаев (91. Асилжон Бегимқулов, 82), 22. Рўзимбой Аҳмедов (28. Соҳиб Муҳаммадиев, 82), 25. Аббос Отахонов, 70. Александар Станисавлевич, 80. Фаррух Иброҳимов, 88. Всеволод Нихаев, 99. Жавоҳир Рўзиев.
Огоҳлантиришлар: Жасур Жалолиддинов (30), Одил Абдумажидов (77) — Аббос Отахонов (31), Улуғбек Бақоев (39, бош мураб.), Обид Жўрабоев (60), Ҳумоюнмирзо Иминов (64), Александр Касьян (90).
Четлатиш: Муҳаммадали Ғ иёсов (54, О.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Асадбек Раҳимжонов («Олимпик»).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: +удрат Мадраимов.
Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи): - Ўйини ҳаяжон билан бошладик ва бунинг ортидан тезкор гол қўйиб юбордик. Кейин ўзимизга келиб, бир нечта вазият яратдик. Менини хурсанд қилаётгани, секин-аста ўйин суръати пайдо бўлмоқда. Фақат вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак. Станисавлевичда кичик жароҳат бор эди. Умид қиламанки, турдан-турга ўйинини яхшилаб боради. Афсунгар эмасман. Барчаси йигитларнинг меҳнатсеварлигига боғлиқ. Трансферлар ойнаси кутамиз, лекин ҳали анча вақт бор. Футболчилар биринчи навбатда, клуб номини ҳимоя қилишлари керак, чунки амалда шартномалари бор. Икки учрашув ва 0 очко - бу яхши эмас. Катта эҳтимолки, руҳий ҳолат халақит бермоқда. Фикримча, футболчиларнинг меҳмондаги учрашувларга тайёргарлиги ва руҳий ҳолатини ўзгартириш керак. Натижа қачон қониқарли бўлади? +ачонки, ўйин сифатини яхшиласак.
Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - «Турон» ва «Бухоро»га қарши ўйинлар осон бўлмаслиги аниқ эди. Бош мураббийни яқинда алмаштирган жамоага қарши ўйнаш осон эмас, асосийси, бугун ғалаба қозондик. Йигитлар 10 киши бўлиб ҳам ирода намойиш этишди. Четлатиш биз учун имтиҳон бўлди. Зеро, шундан сўнг катта босимга дуч келдик. Ўйлайманки, агар «қизил» бўлмаганида, кўпроқ гол урардик. Тартиб масаласи ишлаяпмиз. «Турон» билан баҳсга қадар 5 нафар футболчимиз дисквалификация туфайли жамоага ёрдам беролмади. Руҳшунос йигитлар билан суҳбат олиб борди. Бугунги вазиятга келсак, футболчига тажриба етишмади. Умуман, ушбу мавсум барча жамоаларда қизил карточкалар кўпайиб қолди. /иёсов машғулотларда ҳам шундай тарзда тўп олиб қўйишга ҳаракат қилади. У ўша вазиятда сал енгилроқ ўйнаса бўларди. Ўйлайманки, ўзи учун хулоса чиқарди, зеро, ўйин амалиётидан маҳрум бўлиш футболчи учун катта жазо.
17 апрель
17:00 «НЕФТЧИ» - «ТУРОН»
18:10 «БУНЁДКОР» - «НАСАФ»
ТУР Қ АҲРАМОНИ - ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚ ОВ («НАВБАҲОР»)
«Навбаҳор» сафига жорий мавсум қўшилган Темурхўжа Абдухолиқов эффект беришни пайсалга солмаяпти - Суперлиганинг 6та ўйинида 2та гол ва 3та самарали узатма. «Андижон» Наманганда ҳимоявий услубга таянди кутилганидек ва фахрий ҳужумчининг «лочинлар»га 3 очко келтирган ягона голи шу нуқтаи назардан оғир тош босди. Ҳар ҳолда, Абдухолиқов имкониятдан вақтида фойдаланмаганида, Самвел Бабаян жамоасида асабийлик кузатилиши ҳеч гап эмасди.
ТУР ИҚ ТИБОСЛАРИ
- Мухлислар бошқача натижани қабул қилишмасди асло. Бу - уларнинг ғалабалари. Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи).
- Жамоамиз яхши ўйин кўрсатяпти ва кутилганидан юқорироқда турганимиз - меҳнатимиз самараси. Сергей Арслонов («Сурхон» бош мураббийи).
- Рўза тутиб, ўйнаш қийин. Вақтни эса ПФЛ белгилайди. Ҳамма шундай шароитда ўйнаяпти... Асрор Алиқулов («+изилқум» бош мураббийи).
- Ҳакамлик? Ҳакамлар ҳамиша ҳақ бўлишлари керак, тўғрими? +арорни комиссия чиқаради, биз эса кутамиз. Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи).
- Бир киши кам бўлиб ўйнаш исталган жамоани қийнаб қўяди. Ҳатто рақиб ҳам жисмонан, ҳам савия борасида бир бош паст бўлса ҳам. Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи).
- Кубок учрашувини айнан дерби учун қурбон қилгандик. Бугун қароримиз тўғри бўлганлигига ишонч ҳосил қилдик. Веско Стешевич («Металлург» бош мураббийи).
ТУРНИР ЖАДВАЛИ (ЯКШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
Жамоалар Ў / Д М Т-Н О
1 НЕФТЧИ 5 4 1 0 11-3 13
2 БУНЁДКОР 5 4 1 0 9-2 13
3 НАВБАҲОР 6 4 0 2 12-4 12
4 ПАХТАКОР 6 4 0 2 13-9 12
5 НАСАФ 5 3 1 1 7-5 10
6 ОКМК 6 3 1 2 10-9 10
7 ОЛИМПИК 6 3 1 2 7-6 10
8 СУРХОН 6 2 2 2 7-7 8
9 МЕТАЛЛУРГ 6 2 1 3 6-11 7
10 АНДИЖОН 6 2 0 4 2-7 6
11 ҚИЗИЛҚУМ 6 1 2 3 3-8 5
12 БУХОРО 6 1 0 5 2-8 3
13 ТУРОН 5 0 2 3 3-6 2
14 СЎҒДИЁНА 6 0 2 4 5-12 2
ТЎПУРАРЛАР
Драган Черан («Пахтакор») - 6та (3та пен.)
Силванус Нимели («Сурхон») - 3та
Нурилло Тўхтасинов («Нефтчи») - 3та
Жамшид Болтабоев («Навбаҳор») - 2та
Ҳусниддин Алиқулов («Насаф») - 2та...
7-ТУР
21 апрель (жума)
17:00 «СУРХОН» - «БУНЁДКОР»
18:30 «БУХОРО» - «НЕФТЧИ»
22 апрель (шанба)
17:00 «СЎҒДИЁНА» - «+ИЗИЛ+УМ»
18:10 ОКМК - «ПАХТАКОР»
23 апрель (якшанба)
18:00 «ТУРОН» - «НАВБАҲОР»
24 апрель (душанба)
17:00 «АНДИЖОН» - «МЕТАЛЛУРГ»
19:00 «НАСАФ» - «ОЛИМПИК»
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789