НАТИЖА: Рекорд ортидан рекорд

НАТИЖА: Рекорд ортидан рекорд

Қувноқ «Байер» жорий мавсум мағлубиятсиз одимлаш баробарида рекорд ортидан рекорд урмоқда.

Мана, Леверкузен клуби Бундеслига 32-турида «Айнтрахт»ни қабул қилиб, чемпионга хос ҳужумкорлик кўрсатиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу билан Хаби Алонсо «банда»сининг мағлубиятсиз серияси 48та ўйинга етди. давом  «Бенфика»нинг ХХ асрдаги рекордини такрорлади. «Байер» шу тариқа 59 йиллик рекордни такрорлади. Гап Европа миллий чемпионатлариҒеврокубокларда кузатилган энг узун мағлубиятсиз серия ҳақида кетмоқда. Қувноқ «Байер» жорий мавсум мағлубиятсиз одимлаш баробарида рекорд ортидан рекорд урмоқда. Мана, Леверкузен клуби Бундеслига 32-турида «Айнтрахт»ни қабул қилиб, чемпионга хос ҳужумкорлик кўрсатиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу билан Хаби Алонсо «банда»сининг мағлубиятсиз серияси 48та ўйинга етди. давом  «Бенфика»нинг ХХ асрдаги рекордини такрорлади. «Байер» шу тариқа 59 йиллик рекордни такрорлади. Гап Европа миллий чемпионатлариҒеврокубокларда кузатилган энг узун мағлубиятсиз серия ҳақида кетмоқда.

Лиссабоннинг «Бенфика» клуби узоқ 1963 йил 22 декабрь - 1965 йил 7 февраль оралиғида барча расмий мусобақалар ҳисобидан айнан 48та ўйинда мағлубият нималигини билмаган. Бу миллий чемпионатларҒеврокубокларда кузатилган энг узун сериядир. Демак, Хаби Алонсо жамоаси бугун ЕЛ ярим финали жавоб ўйинида «Рома»га ютқазмаса, мутлақ рекорд­чига айланади. Эслатма, «Байер» бунга қадар мағлубиятсиз серия бўйича «Ювентус»га тегишли Европанинг кучли 5та лигаси рекорди (қаторасига 43та мағлубиятсиз ўйин)ни янгилаганди. 

Айтганча, «Байер» бунга газак сифатида Бундеслига-2023|2024даги голлари сонини 82тага етказиб, ўз рекордини янгилади. Германия чемпионати вакиллари орасида муайян мавсумда энг кўп гол урган жамоа - бу «Бавария» (мавсум-1971|1972да 101та). «Байер»ни эса олдинда камида 4та ўйин кутиб турибди: «Рома» (ўз майдонида, ЕЛ ярим финали жавлб ўйини), «Бохум» (меҳмонда, Бундеслига), «Аугсбург» (ўз майдонида, Бундеслига), «Кайзерслаутерн» (бетараф майдонда, Германия кубоги финали). «Доришунослар»да яна ЕЛ финалига чиқиш имконияти ҳам катта. Лиссабоннинг «Бенфика» клуби узоқ 1963 йил 22 декабрь - 1965 йил 7 февраль оралиғида барча расмий мусобақалар ҳисобидан айнан 48та ўйинда мағлубият нималигини билмаган. Бу миллий чемпионатлар/еврокубокларда кузатилган энг узун сериядир. Демак, Хаби Алонсо жамоаси бугун ЕЛ ярим финали жавоб ўйинида «Рома»га ютқазмаса, мутлақ рекорд­чига айланади. Эслатма, «Байер» бунга қадар мағлубиятсиз серия бўйича «Ювентус»га тегишли Европанинг кучли 5та лигаси рекорди (қаторасига 43та мағлубиятсиз ўйин)ни янгилаганди. 

Айтганча, «Байер» бунга газак сифатида Бундеслига-2023|2024даги голлари сонини 82тага етказиб, ўз рекордини янгилади. Германия чемпионати вакиллари орасида муайян мавсумда энг кўп гол урган жамоа - бу «Бавария» (мавсум-1971|1972да 101та). «Байер»ни эса олдинда камида 4та ўйин кутиб турибди: «Рома» (ўз майдонида, ЕЛ ярим финали жавлб ўйини), «Бохум» (меҳмонда, Бундеслига), «Аугсбург» (ўз майдонида, Бундеслига), «Кайзерслаутерн» (бетараф майдонда, Германия кубоги финали). «Доришунослар»да яна ЕЛ финалига чиқиш имконияти ҳам катта.