АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Аугсбург» дарвозабони Дортмунд «Боруссия»сининг дастлабки трансферини тўғри топди ва дарҳол кейингисини ҳам эълон қилди. Нима? Футболда янги «Фабрицио Романо» бош кўтармоқдами?
Польшалик 34 ёшли кипер Рафал Гикевич «Аугсбург» асосий таркибининг муқим вакили. Дейлик, у якунланган мавсум барча мусобақалар ҳисобидан 3270 дақиқа ҳаракатланди. Таққослаш учун айтсак, «Аугсбург»да иккинчи юқори натижа эгаси Гикевичдан 456 дақиқа камроқ ўйнади. Энг қизиғи, польшалик кипер ўйинлар ва машғулотлардан холи вақтда амалдаги футболчиларга унча хос бўлмаган иш билан шуғулланади - эҳтимолий трансферлар юзасидан хабар тарқатади. Эътиборли жиҳати, унинг инсайдлик маълумотлари тез-тез тўғри чиқади ҳам!
** Рафал Гикевич апрель ойи ўрталарида «Твиттер»даги саҳифасида «Фрайбург» ҳимоячиси Нико Шлоттербек (иккиси «Унион»да бирга ўйнаган)нинг Дортмунд «Боруссия»си сафига қўшилиши ҳақида ёзди. Май ойи бошида Дортмунд клуби бу трансферни расман тасдиқлади.
** Гикевич «Герта» ва «Гамбург» ўртасидаги «плей-офф» босқичи (Бундеслигада қолиш ёки элит лигага ўтиш учун) доирасидаги биринчи ўйин арафасида Берлин клуби дарвозабони Марсель Лотка майдонга тушолмаслигини эълон қилди. Амалда худди шундай бўлди - кипер бурни сингани туфайли муҳим учрашувда қатнашмади.
** Инсайдер-Гикевич охирги кунларда яна Дортмунд «Боруссия»сига «ёпишди». Яъни клубнинг трансферлар кампаниясини таҳлил қилган польшалик журналист мақоласига жавобан дортмундликлар марказий ярим ҳимоячи билан шартнома тузишлари ҳақида ёзди. Қарангки, энди «Кёльн» вакили Солиҳ Озжаннинг трансфери деярли тасдиқланди. Тўғри, Рафал бунисида гап қайси футболчи ҳақида кетаётганига ойдинлик киритган эмасди.
** Рафал Гикевич яна ўзига тааллуқли гап-сўзларга жойида изоҳ беришни ҳам унутмайди. Мисол учун, 2020 йили унинг «Унион»дан «Герта»га ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалди. Польшалик кипер эса дарҳол Берлин клуби билан музокара олиб борилганини тасдиқлади, бироқ «Унион» ва «Герта» ўртасидаги азалий қарама-қаршилик туфайли трансфер амалга ошмаслигини таъкидлади. «Таклифни рад этдим. Ҳеч қандай пул «Унион» билан эришган ютуқларимни сотишга мажбур қилолмайди. Ҳа, «Герта» моддий томондан яхшироқ таклифни ўртага ташларди, лекин бу клубга бормайман, чунки ҳаётда қадриятлар пулдан устундир».
** Рафалнинг эгизаги бор - Лукаш Гикевич. У ҳам профессионал футболчи, фарқи шуки, ҳужумда ўйнайди. Шунингдек, Лукашнинг фаолияти оддийроқ, лекин саргузаштларга бор - у Польша, Кипр, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Таиланд ва Иордания клубларида ўйнашга улгурди.
** Рафал 2018 йилнинг октябрь ойида «Унион» сафида Бундеслига-2дан ўрин олган «Хайденхайм»га қарши ўйинда гол урди. Ўшанда у сўнгги дақиқаларда рақиб жарима майдонига борган ва стандарт вазиятдан узатилган тўпни амплуадоши дарвозасига йўллаб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолганди - 1:1. Факт - «Унион» шу дуранг ортидан турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди ва якунда «плей-офф» босқичи орқали Бундеслигага чиқди. Берлин жамоа шу-шу элитада.
** 2019 йилги воқеа. Бундеслига доирасидаги «Берлин дербиси» («Унион» - «Герта») якунида мезбон жамоа мухлислари майдонга югуриб тушишга уринишди. Шунда айнан Гикевич бунга тўсқинлик қилди. «Албатта, ғалабани мухлислар билан нишонлашни хоҳладик. Аммо баъзи қизиққон фанатлар майдон томон югура бошлашди. Шунда немис, поляк ва инглиз тилларида бақирдим: «Йўқ, ҳамманг йўқол!» Зеро, бу ҳаракат ортидан клуб катта муаммоларга йўлиқиши ҳеч гап эмасди. Бинобарин, стадионда болалар кўп эди, жумладан, меники ҳам. Қисқаси, тартибсизликлар керак эмасди. Мухлислардан бири бўйнимга енгил зарба ҳам берди, аммо қўрқмадим. Уйга қайтганимда, турмуш ўртоғим Аня жиддий эътироз билдирди: «Эй аҳмоқ! Сени калтаклашса нима бўларди? Қўлларида пичоқ йўқлигига ким кафолат бера оларди...». Лекин жараёнга онгсиз равишда аралашгандим. Шунчаки, тартиб ўрнатишни истаганман. Мухлисларга қаршилик кўрсатганимдан афсусдаман, аслида ўша можаро эмас, ғалабалар ҳақида гаплашиш ёқимли», - дея воқеага тўхталганди Рафал кейинчалик.
Рафал Гикевич Германия футболида анча таниқли. Ҳар ҳолда, 2014 йилдан буён айнан немислар юртида ўйнамоқда. Польшалик кипер бу оралиқда «Айнтрахт» Бр., «Фрайбург», «Унион» ва «Аугсбург» жамоалари шарафини ҳимоя қилди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789