Де Хеа рўйхатда йўқ

Де Хеа рўйхатда йўқ

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике мамлакат футбол федерациясига жаҳон чемпионатига йўл олиши мумкин бўлган кенгайтирилган таркибни тақдим этган.

AS нашри хабарига кўра, Энрике тузган 55 ўйинчидан иборат рўйхатга «МЮ» дарвозабони Давид де Хеа ўрин олмаган. Луис Энрике Унай Симон («Атлетик» Бильбао), Давид Райя («Брентфорд»), Роберт Санчес («Брайтон»), Кепа Аррисабалага («Челси») ва Давид Сория («Хетафе») сингари голкиперларни рўйхатга қўшган. Улар орасидан уч нафари ЖЧ-2022га йўл олади. Дарвозабонлардан ташқари, ҳимоячилар - Серхио Рамос («ПСЖ»), Жорди Альба («Барселона»), Хосе Луис Гайя («Валенсия») ва ҳужумчилар - Борха Иглесиас («Бетис»), Яго Аспас («Сельта») ва Ансу Фати («Барселона») Қатарга бориши мумкин бўлган ўйинчилар рўйхатига киритилган. Якуний рўйхатга 26 нафар футболчи танлаб олинади. Маълумот учун, Испания «E» гуруҳида Германия, Япония ва Коста Рикага қарши ўйнайди. Мундиал 20 ноябрь куни старт олади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.