Диалло: “Қандайдир турнирларни деб рўзамни бузишни истамайман”

Диалло: “Қандайдир турнирларни деб рўзамни бузишни истамайман”

Ибраҳима Диалло — "Саутгэмптон" клуби яримҳимоячиси, Франциянинг 18, 19, 20, 21 ёшли миллий жамоаларида ўйнаган. У ҳуқуқлари поймол қилинадиган юрт — Франция миллий жамоасида ўйнашдан маъно кўрмаслигини айтди.

"Максимал очиқ гапираман: Францияда ҳеч ким менга диний аҳкомларга тўлиқ амал қилишимга йўл қўймайди", деди футбочи.

- Нега бундай деб ўйлайсан? Франция ҳар ким ўзи хоҳлаган динга эътиқод қилиши мумкин бўлган давлат, деган фикр бор.

- Қўйсанг-чи! Ахир бу секуляр давлат. Биз аслида ҳаммаси бошқача эканини биламиз-ку. Бирор футболчи Рамазон вақтида рўза тутишни истаса, дарров шов-шув ва жанжал бошланади. Шахсан мен аллақандай турнирни деб, ҳатто у Жаҳон чемпионати бўлса ҳам, рўзамни бузишни истамайман.

Менга бундай ҳолатлар жуда яхши таниш ва одатда нималар рўй беришини яхши биламан. Менимча, сен ўзингни эркин, кўнгли тўқ ва хотиржам ҳис қилмасанг, бу ерда бўлишдан хурсанд бўлмасанг, бундай ҳолларда қандайдир "улуғ ва буюк" нарсалар, масалан, миллий жамоа шарафини ҳимоя қилиш мантиқсиз.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.