Чипталар нархи 16 баравар кўтарилди...

Чипталар нархи 16 баравар кўтарилди...

«Интер Майами» аргентиналик юлдуз Лионель Мессини келишини эълон қилганидан кейин ушбу жамоанинг ўйинлари учун чипта нархи қарийб 16 карра ошди.

Манбаларнинг таъкидлашича, шу пайтга қадар 29 долларни ташкил қилган чипталарни энди футбол ишқибозлари 467 доллардан сотиб олади. Месси «Интер Майами» билан уч йиллик шартнома имзолайди. Ҳамкорликни расмийлаштириш маросими 1 июлга белгиланган. Шу тариқа, Лионель Мессининг Европа футболидаги қарийб 20 йиллик фаолияти якунига етди. Энди у «кўҳна қитъа»да ўрганган маҳоратини Америкада намойиш қилади. Бу трансфер Америка футболига ижобий таъсир қилиши кутиляпти.

Айтганча, Лионель Месси «Интер Майами» сафида 10-рақамда ҳаракат қилади. Клуб хўжайинларидан бири Хорхе Мас, Лео «Интер Майами»га ўтишини эълон қилганидан кўп ўтмай, 10 рақам акс этган расмни жойлаштирди. 2022 йил октябрь ойида нафақага чиққан Гонсало Игуаин кетганидан кейин жамоадаги 10-рақам бўш.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.