Миллий термамизнинг Осиё Кубогига  дахлдор 28 футболчи номини эълон қилди

Миллий термамизнинг Осиё Кубогига  дахлдор 28 футболчи номини эълон қилди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қатардаги Осиё Кубогида қатнашиши мумкин бўлган 28 футболчини эълон қилди.

Эътиборлиси, «Шабоб Ал Аҳли» билан БАА чемпионлиги ва мамлакат суперкубогини ютган Азиз Ғаниев рўйхатга киритилмади.Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати Қатардаги турнирда иштирок этиши мумкин бўлган 28 кишилик қайдномани эълон қилди. Бу таркибдан 2 киши тушиб қолади, чунки Осиё Кубогида 26 киши иштирок этиши мумкин. 
Дарвозабонлар: Ботирали Эргашев (ОКМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф").
Ҳимоячилар: Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс"), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф"), Рустам Ашурматов ("Рубин"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор"), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор"), Абдулла Абдуллаев ("Хорфаккан").
Ярим ҳимоячилар: Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Отабек Шукуров ("Фотиҳ Карагумрук"), Шаҳбоз Умаров ("Ордабаси"), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Диёр Ҳолматов ("Пахтакор"), Жамшид Болтабоев ("Навбаҳор"), Жалолиддин Машарипов ("Пансеррайкос"), Остон Ўрунов ("Навбаҳор").
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Кальяри"), Игорь Сергеев ("Патум Юнайтед"), Бобир Абдиҳолиқов ("Ордабаси"), Азизбек Амонов ("Насаф").