Виллаш-Боаш - «Порту» президенти!
«Челси» ва «Порту»нинг собиқ бош мураббийи Португалия жамоасида энди бошқа лавозимда ишлайди.
Мана ниҳоят, Европа ЧЛда гуруҳ босқичи якунланди.
Хусусан, Е гуруҳида «Милан» (10) ўз уйида «Зальцбург»ни (6) тор-мор этиб, 2-ўрин билан 1/8 финалга чиқди. Плей-офф масаласини ҳал қилиб улгурган «Челси» (13) «Динамо» Загребдан (4) устун келди.
Ғ гуруҳи фаворити «Реал» (13) ўз майдонида «Селтик»ка (2) жавобсиз 5та гол уриб, 1-ўрин билан плей-оффга чиқди. «Лейпциг» (12) эса «Шахтёр»дан (6) 1-даврадаги мағлубият (1:4) учун реванш олиб, 2-йўлланмани қўлга киритди.
G гуруҳида «шаҳарликлар» (14) «Севилья» (5) устидан иродали ғалабага эришди. «Боруссия Д» (9) Копенгагенда дуранг ўйнади.
Н гуруҳида «ПСЖ» (14) Туринда «Ювентус»ни (3) мағлуб этди, «Бенфика» (14) Ҳайфада «Маккаби»га (3) 6та гол урди. Франция ва Португалия жамоаларида тўплар нисбати ҳам бир хил кўриниш олди — 16:7. Лиссабонликлар сафарда кўпроқ гол (9) ургани учун Париж жамоасидан (6) пешқадамликни тортиб олди.
Шундай қилиб, 32 жамоадан 16таси плей-оффга йўлланма олди, 8таси Европа Лигасига тушиб кетди, яна 8таси эса еврокубоклар билан хайрлашди.
1-ўрин билан 1/8 финалга чиққанлар — «Наполи», «Порту», «Бавария», «Тоттенхэм», «Челси», «Реал», «Манчестер Сити», «Бенфика».
2-поғонани эгаллаб“плей-офф”да ўйнайдиганлар — «Ливерпуль», «Брюгге», «Интер», «Айнтрахт», «Милан», «Лейпциг», «Боруссия» Д, «ПСЖ».
3-ўринни олиб, Европа Лигасига тушиб кетганлар — «Аякс», «Байер», «Барселона», «Спортинг», «Зальцбург, «Шахтёр», «Севилья», «Ювентус».
Плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими 7 ноябр куни ўтказилади.
«Челси» ва «Порту»нинг собиқ бош мураббийи Португалия жамоасида энди бошқа лавозимда ишлайди.
«ПСЖ» расмий сайтида ярим ҳимоячи Уоррен Заир-Эмери билан битим узайтирилганини эълон қилди.
Криштиану Роналду («Ал-Наср»)нинг голсиз серияси 3та ўйинга етди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789