Феликс бир ойга кетди

Феликс бир ойга кетди

Жоау Феликс жароҳат сабаб бир ойга яқин майдонга туша олмайди.

«Барселона» ҳужумчиси машғулот вақтида тўпиғидан жароҳат олди. Diario Sport журналисти Тони Хуанмарти хабарига кўра, 24 ёшли ҳавбек жароҳати туфайли тахминан 4 ҳафтани ўтказиб юборади. Шу тариқа у 21 феврал куни Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Наполи»га қарши дастлабки ўйинда иштирок эта олмайди. Португалиялик футболчи Каталония клубида ижарада ўйнамоқда, аслида «Атлетико»га тегишли. Феликс бу мавсумда Ла Лиганинг 18та ўйинида 4та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.