АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Милан» клуби вингери Рафаэл Леау Milan TV телеканали меҳмони бўлди.
Унда потугалиялик юлдуз асосан «Милан»даги 5 йиллик саёҳати ҳақида гапирди.
- Рафаэл «Милан»га келганингизга ҳам 5 йил бўлиб қолди. Бу ердаги илк кунларингиз ҳақида нималар дея оласиз?
- Бу ерга биринчи келганимда, осон бўлмаган: барча қобилиятларим, фазилатларим ва истеъдодимни дарҳол намойиш эта олмадим. Бугун эса кўпроқ тажрибага эгаман ва жамоамга кўп нарсаларни бера олишимни биламан.
- Ҳа, бугунги кунда асосий босим айнан сизга юкланмоқда...
- Менимча, бу босим ёки масъулият масаласи эмас, балки шерикларингизни ва улар мендан майдонда нимани кутаётганларини билиш истаги. Бу майдонга чиқиш ва ўйинни ўзгартириш учун қўшимча мотивациядир. Бу ўзимни энг яхши томондан кўрсатишга мажбур қилади.
- Сардорлик боғичини таққанингизда ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?
- «Ньюкасл» билан ўйин арафасида қийин лаҳзани бошдан кечирдик. Ўйиндан олдинги учрашувда мураббий шундай деди: «Бугун Тео йўқ, Калабрия йўқ, Рафа сардор бўлади». Мен буни бир марта содир бўлади, деб умид қилгандим ва шундай ҳам бўлди. Ўшанда барча-барчанинг - мураббийнинг, жамоадошларимнинг ишончини ҳис қилдим. Учрашувдан кейин ҳамма мен учун хурсанд бўлди. Бу эса ғурурланишим учун сабаб бўлди, чунки бу ерда узоқ вақтдан бери ўйнаб келяпман. Бу клуб зўр ўйинчи бўлишимга ёрдам берди. Сардорлик боғичисиз ҳам «Милан» либосида ўйнаш жуда ёқимли, аммо умид қиламанки, ҳали сардор бўлиш имкониятига эга бўламан.
- «Милан» мухлислари ҳам сизни бошқача севишади...
- Бу ерга келганимда, ҳеч ким мен ҳақимда гапирмасди, бугун эса барчанинг севимлисиман. Тифозига раҳмат, улар менга босим ўтказдилар, ижобий босим ўтказдилар. Улар менга куч беришди. Уларсиз мен бугунги ўйинчига айланмасдим.
- Ўзингизни қандай ўйинчи, деб биласиз?
- Мен худбин ўйинчи эмасман, гол ура оламан, лекин агар жамоадошим мендан кўра қулайроқ позицияда бўлса, албатта, тўпни унга узатаман. Фараз қилайлик, мен ўйинда дублни расмийлаштириб улгурганман ва рақиб дарвозабони билан яккама-якка ҳолатга чиқдим, шу пайтда гол урмаган жамоадошим ён томонда пайдо бўлди ва мен унга пас беришни афзал кўраман. Шу маънода Мбаппе, Месси, Холанд ва Роналду бошқа даражадалар. Қайд этган статистикалари улар ҳақида гапириб турибди. Мен ҳам шуларни ўрганиб олсам, уларнинг даражасига чиқа оламан.
- Нима учун айнан 10-рақамни танладингиз?
- 7-рақамни олиш имкониятим бор эди, мен уни яхши кўраман, лекин у аллақачон Адлида эди. Жиру 9, Пулишич эса 11-рақамларни банд этишди ва мен «10»ни танладим. Менга бу рақам ёқади. Болалигимда унда Зеедорф каби муҳим футболчилар ўйнашган. Менинг кумирим Роналду ва у 7-рақамда ўйнайди, лекин 10-рақамни махсус ўйинчилар кийишади, бундайлар ўз жамоаларини олдинга бошлайдилар ва мен буни тўғри қарор деб ўйладим.
- «Монца» билан ўйинда Ян-Карло Шимич гол урганида бошқача хурсанд бўлдингиз...
- Мен «Спортинг» мактабидан келдим, у эса ёшлар сектори босқичидан «Милан»га қўшилди. Ҳа, у гол урганида, барчамиз ақл бовар қилмас ҳис-туйғуларни бошдан кечирдик. Ўшанда гўёки ўзим «Милан» учун биринчи голимни ургандек туюлди. У жуда яхши йигит, маслаҳатларга қулоқ солади ва ҳар куни борини бериб ишлайди. Менимча, унинг ёшида «Сан-Сиро»да ўйнаш ва гол уриш имконияти ҳаммада ҳам бўлавермайди. У бошқалардан кўра кўпроқ нарсага эга, худди Камарда каби. Бу ёшда ишлаш керак ва агар имконингиз бўлса, ундан максимал фойдаланишингиз керак. Осин бўлмайди, лекин сиз мақсаддан атиги бир қадам узоқдасиз.
- Златан Ибрагимовичнинг қайтгани жамоага қандай фойда беради?
- Яхши ўйнасам, у ҳеч нарса демасди, лекин ёмон пас берганимда ёки кам ишлаганимда, у албатта танбеҳ берарди. Бу тўғри босим, чунки у менинг ҳам жамоадошим, ҳам мураббийим эди. У ҳар доим яхши кўрганлари билан мулоқот қилади. Ва маслаҳатлари менга ёрдам берди. Унинг қайтиши бизга янада кўпроқ ёрдам беради, чунки ҳаммамиз унга яқинмиз. Биринчи келганида, жамоа таназзулга юз тутганди ва у бизга ғалаба менталитетини олиб келди. У билан ҳар бир ўйин финалдек бўлди. Мен учун энг муҳим омил - бу унинг менталитетидир.
- Барчага маълумки, сиз мусиқа йўналишида ҳам тер тўкасиз. Қизиқиш қаердан пайдо бўлган?
- Отам қўшиқчи, амаким эса DJ эди, шунинг учун мусиқа доим ҳамроҳим бўлган. Францияда ўйнаганимда онам ва отам доим мен билан бирга бўлишган, шунинг учун мусиқа доимо компаниям бўлиб келган. Карантин даврида бир ой уйда қамалиб қолганимизда қўшиқ айтишга ҳаракат қила бошладим. Эрталаб видео қўнғироқ орқали машқ қилдик ва тушдан кейин қиладиган ишим йўқ эди. Шундай қилиб, мен ўзимга: «бир нечта нарсаларни сотиб оламан ва нима бўлишини кўраман», дедим. Бу тўғри қарор эди, чунки одатда камгап инсонман. Ҳаётим, қийин дақиқалар, оилам ҳақида бирор нарса ёзишни бошладим. Мусиқа - бу менинг севимли машғулотларимдан бири, ўзимни ифода этиш усули: футболда ўзимни табассум билан, мусиқада - бошқаларни эшитадиган сўзлар билан ифода этаман. Мен учун футбол - бу табассум билан майдонга чиқиш, ҳар бир дақиқадан максимал даражада фойдаланиш, «Сан-Сиро»да ўйнаш ва «Милан» либосида гол уриш демакдир.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789